Baxtiyora
Собеседники-
Content count
410 -
Joined
-
Last visited
Content Type
Profiles
Forums
Calendar
Everything posted by Baxtiyora
-
ОЁГИ ЙУК КЕЛИНИМ Марҳабо Каримова. Олтмиш ёшда кенг уйнинг Келини булдим узим Ховлини супирётсам Кириб колдилар кушним Деди: - "Келинлар кани?" Унга тегишиб дедим: - Уй-уйларига хайдаб, Янги келин туширдим. Кушним деди: - Ё, тавба! Хазиллашманг, ургилай. - Нега хазиллашаман, Туйиб кетдим, не килай?! Куйлуклик келинимга, Куйлукдан уй кибердим, Чорсулик келинимга Чорсудан уй кибердим. Икки кунда согиниб, Колишарди онасин, Якин булсин, ичикиб, Улиб-нетиб колмасин. Келинлар уртасида Кози булиб улардим. Яна озгина турсам, Юрак касал булардим. Юрардим иккаловин Кош-ковогига караб, Айланай, ургилай деб, Ишга солардим алдаб! Содда кушним дер: - Унда, Янги келинлар кани? - Кичиги уй тозалаб, Каттаси кир ювяпти. Кичиги кул-оёкли, Чанг-губорим колмади. Турт уйни тозалаб хам, Ковогини солмади. Кир ювяпти каттаси, Оёги йук келиним, Коши, кузи, лабида Буёги йук келиним. Ички кийимларимни, Ювдираман бемалол, Бировга айтса-чи деб, Булмам хижолат, усал. Узи сувин кайнатиб, Ювиб, чайиб толмайди, Тили йук кайнонасин, Гийбат кила олмайди. Кирин бир гарам килиб, Туплаб куймайди жомга. Сочларининг килини Ташлаб чикмас хаммомга. Зарда килиб, эрига Олайгувчи кузи йук. Кайнонани йиглатар, Захар-заккум сузи йук. Ишингни киляпман, деб Менга ковок солмайди. Ит феъли келиб колса, Тишлаб-тишлаб олмайди. Иккала овсин инок, Камчикимлиги зур-да, Бошкоронгу булишар, Бири чанг, бири кирга. - Бу келинлар каерда Турган экан? - дер кушним. - Чорсудаги "Келинлар Дукони" дан обкелдим. Юринг, куринг, гинг демай, Бажаришар ишини, Хаммомга олиб кириб, Таништирдим кушнимни: - Бу кирмошин "Элжихон", Катта келин урнида, Оёги йук, тили йук, Кир ювади корнида. Бу чангютгич "Самсунгой", Кичик келин супургим. Шу десангиз бу "киз"ни Кореядан туширдим. Буларнинг тугмасини Боссам, тамом, иш битар. "Элжихоним" кир ювиб, "Самсунгхоним" чанг ютар. Менинг хизматимни кил, Деб эри бакирмайди. Менга каранг, деб инжик Боласи чакирмайди. Факат бир узимники, Куйган жойда туради Мен тухтаганда, тухтаб Мен юргизсам, юради. Олиб келдим таксида Ёр-ёру улан айтиб, Отасининг уйига Хаётда бормас кайтиб. Дедим: - Шу келинлардан Олинг сиз хам, илтимос. Биттагина айби бор, Бола тугмайди холос. Яна уч-турт ками бор, Тузатса булар факат. Ота уй - заводига Юбордим бир таклиф хат: "Ассалому алайкум, Кудажонлар, айланай, "Элжихон" кизингизни Кабул килдим кизимдай. Бир-икки нуксони бор, Тугирласа булади. Узбек кайноналарин Шунда кунгли тулади. "Ассалому алайкум!", Десин мени курган он. Тугмасин боссам десин: "Хуп булади, Ойижон". Салом бермаган келин Ахир келин эмас-да. Ярашарми иш айтсанг, "Хуп булади", демаса?!" Купрок сурасангиз хам Майли калин пулини. Хар гал "Бисмиллох" айтиб, Уч бор чайсин кирини. Билмадим кандай экан, Урфу одат сизларда? "Бисмиллох"сиз хеч нарса Халол булмас бизларда. Булсин узбегу корейс, Кардошлиги бардавом, Мархабрхон кудадан Сизларга катта салом! Не гаплигин тушуниб, Кушним кулдилар роса. У хам уч келин билан, Килар эди муроса. Кушним деди: - Бошингиз Огриса, ким ушларкан? Дедим: - Бошим огриги Мана шу келинлардан. Огритган узлари-ку, Ушлаган хам узлари. Эрин хизматин килиб, Куша карисин бари. Келинларга озодлик! Тинчлик чолу кампирга! Кушним секин ёрилди: - Мен хам чарчадим жуда. Угилларга уй олиб, Бир-бир чикарвораман. Тугмаса хам мана шу, Келинлардан оламан. Дедим кикирлаб: Булди, Нафакани оламиз, Чорсудаги дуконга, "Совчиликка" борамиз.
-
БАРЧА ЭРКАКЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ. Эркакдан омадни аяма фалак, Жонини асрагил, этмагил ҳалак. Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам. Номардга зор этма, курмасин алам. Эркакдан омадни аяма хаёт, Муҳаббат касрин хам этмагин барбод. Ишига унум бер, хамёнига пул, Билагига куч бер, эй қодири дил. Майлига ҳар замон ичиб шер бўлсин Майсага ағанаб усти кир бўлсин. Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин!! Тан-жони соғ бўлсин, тўрт мучаси соғ, Уйидан бахт топсин, кайфи булиб чоғ. Огзига ош бер-у, кўзга ёш берма, Мард эркак хор бўлса, фалак дош берма! Номардга зор килма, душманига хор, Шаънини букмасин, ҳеч кайси дилдор. Сен унга қудрат бер, кунглига ғурур, Токим йиқилмасин юрагида ор. Хиёнат этмасин ёри бериб панд. Оёғидан чалмасин хеч кайси номард. Аёлдан қолмасин дилдаги доғи, Аллоҳим асрагин, бўлиб паноҳи!
-
Янги йил менимча,эски йилда қилинган ва улгирмай қолинган ишларни сарҳисоби! Янги йил янги режалар,янги ниятлар,яхши тилаклар! Ахир биз дунёвий давлатда яшаймиз. Ҳаммага бу Янги йил фақат яхшиликлар олиб келсин!!!
-
Ҳамма форумдошларни кириб келаётган Янги 2015-йил билан табриклайман.Ҳаммангизга янги йилда соғлик-саломатлик,ҳаммани хонадонига тинчлик хотиржамлик,дастурхонларига файз барокат,ишларингизга ривож тилайман. Янги йилда ҳамма эски йилда эришолмаган орзу ниятларига етсин.Ҳаммани хонадонида яхши кунлар кўп бўлсин.Топганларингиз фақат тўйларга буюрсин.
-
Константин Симонов МЕНИ КУТГИЛ Хамид Олимжон таржимаси Мени кутгил ва мен қайтарман, Фақат кутгил, жуда интизор, Кутгил, ёмғир зериктирганда, Мени кутгил, ёққанида қор, Атрофингни ҳарорат қоплаб, Еру кўкни чанг тутганда, милый, я не хотел.... Бошқаларни узатган дўстлар Кечагина унутганда, милый, я не хотел.... Хат келмасдан узоқ ерлардан, Юрагингни қилганида қон, Кутгил, сенла бирга кутганлар Зериккандан чекканда фиғон. Мени кутгил ва мен қайтармен, Бўлса ҳамки, рангинг заъфарон, Ёринг қайтмас, умидингни уз, Деганларга тилама омон. Майли, ўғлим, синглим, волидам, Аза очсин мен йўқ туфайли. Кутабериб сабри тугаган Ёру дўстлар, ошнолар, майли, Айрилиққа беролмасдан тоб, Аччиқ-аччиқ ичсинлар шароб. Кўзларингга тўлса ҳамки, ёш Фақат сен милый, я не хотел... ва айла бардош. Мени кутгил ва мен қайтарман, Ўлимларни қолдириб доғда. Иши ўнгдан кепти десинлар Кутмаганлар мени у чоғда. Ёт туюлар кутмаганларга, Бундай ажиб толеинг санинг. Кута-кута мени офатдан Омон сақлаб қолаолганинг. Қандай омон қолганлигимни, Ёлғиз сенга айтарман, сирдош, Кутаолдинг мени сен фақат, Буюк эди сендаги бардош.
-
Ҳурматли форумдошлар,ҳаммаларингизни бугунги байрам -қомусимиз қабул қилинганлигиниг 22 йиллиги Конститутция куни билан табриклайман. Ҳаммаларингизга узоқ умр,сиҳат- саломатлик,оилавий бахт,фарзандлар камолини кўришликни,ҳамма яхши ишларингизда зафарлар тилайман!!!
-
youtubega kiring hamma qoshiqlari bor
-
Узр,шу қаторида мана бундай эди, Ота уйда вақтинчалик меҳмон улар.Қўшиқни Наманганлик хонанда Жалолиддин Усмонов жуда маромига еткизиб айтган.
-
Мени фикримча,ўзингиз тайёрлаганингиз яхши,лотин алифбосини ўзингиз ўрганинг.Кейин фарзандингизга ўргатасиз,энг осони шу!
-
Assalomu alaykum forumdoshlar. Yaqin bir tanishim qattiq og'rib qoldi.Tez yordam mashinasida kasalxonaga olib kelindi. UZU qilindi,analizlar olindi,natijada,O't qopida 2smlik tosh borligi aniqlandi. Doktorlar bu toshni operatsiya qilib,ya'ni qorin bo'shlig'ini kesib olib tashlash ham mumkin, lekin hozirgi kunda bu operatsiyani kesmasdan(laparoskopiya),ya'ni qorinni teshib op tashlash mumkinliogini aytishgan.Hamma viloyatlarda bu sohada o'zini ustalari bor,sizni ham yaqin tanish-bilishlarizda shunaqa holatlar bo'lganmi.Agar bo'lgan bo'lsa natijalari qanaqa bo'lgan qaerga,kimga uchrashish mumkin deb o'ylaysiz. Javoblariz uchun oldindan rahmat!
-
Лотин алифбосигами?
-
Ҳали танилиб улгирмаган битта шоира ижодий кечасига таклиф қилди,қизиғи дастурхони билан,40минг сўмдан дейди,ўзи шунақа бўладими?
-
Овсинжонлар,ғийбатга қандай қарайсизлар,бошлайверайми?
-
Журабек Рамазонов ИНТЕРНЕТДАН ТОПГАН ДЎСТЛАРИМ Билмайсиз – кўнглимдан ўтказдим нени, Билмайсиз – нимани ўйлар кўзларим. Гарчи йўқотмаган эдингиз мени, Мени интернетдан топган дўстларим. Меҳр кўзда дерлар, ростми бу сўзлар, Шартмиди кўзларга тушиши кўзлар? Унда нега бунча самимийсизлар, Мени интернетдан топган дўстларим. Кимдир қоқ кўксимга ўқ отгани чин, Бошқаси пайт пойлаб жим ётгани чин, Кимдир ҳаётидан йўқотгани чин, Мени интернетдан топган дўстларим. Ўзим ҳам кимнингдир ортидан чопдим, Ким учун кўнглимнинг эшигин ёпдим. Сиз меними ёки мен сизни топдим, Мени интернетдан топган дўстларим. Асли биз хизматсиз дўстга айландик, Ҳеч қандай тилхатсиз дўстга айландик. Муҳими – миннатсиз дўстга айландик, Мени интернетдан топган дўстларим. Яшаш қийин ҳаддинг сиғмаслар бўлса, Кул бўлганинг кўриб куймаслар бўлса. Атрофингда ўзинг суймаслар бўлса... Мени интернетдан топган дўстларим. Аяйсиз, чин сўзни канда қилмайсиз, Хатоларим баъзан кўзга илмайсиз. Яхшиманми, ёмон – буни билмайсиз... Мени интернетдан топган дўстларим. Барчамизни еру само асрасин, Чин юракдан чиққан дуо асрасин. Сизни йўқотишдан Худо асрасин, Менинг интернетдан топган дўстларим!
-
Ҳамма форумдошларга Қурбон Найит муборак бўлсин! Янаги ой,янаги шу кунларга қаторимиздан хато бўлмасдан,соғ-саломат етишлик ҳаммамизга насиб қилсин!
-
Umri bilan,rizqi bilan,OTA-ONAsiga mehribon qilib bergani rost bo'lsin.Tabriklayman!!!
-
Бу гапингиздан сўнг жанжал бошланиб кетмасин тағин.Битта катта одам айтган эди бир йиғилишда.Эркак кишиларни ҳаммасияммаску,лекин айрим ҳолларда эркакдан ақлли аёлларни кўрамиз.Ақл масаласида эркак экан дегани ақлли дегани эмас!!!
-
Ламер ҳам ёзарлар,товба,шунга шунчами :p :p
-
Яхши ният билдириш қачондан бери ташланиш деб номланяпти, !!!
-
Мен сизни шахсиятингизга тегадиган гап айтмадим шекилли,лекин янги машина опчиқиш барибир бошқача-да,сиз ҳам етинг шунақа кунларга! Ҳаммани етқазсин шунақа кунларга,янги опчиқмаганлар опчиқсин,опчиққанлар яна дегандай
-
Салондан янги машина опчиқиш жуда ажойиб яхши нарсада,хурсандчилик.Насиб қилсин,яхши йўлларда яхшиликларга буюрсин. Табриклаймиз!!!
-
Ассалому алейкум азиз ватандошлар барчангизга Ўзбекистонимизнинг 23 йиллик байрами муборак бўлсин !!!! Озод ва обод юртимиз янада гуллаб яшнайверсин.
-
Ўзим ҳам бундан ҳайратдаман,6киши,6марта олди-сотти қибди,ҳаммасини топиш керакмикин,ўша домдаги қўшнилардан бориб ким қачон яшаган,суриштириш керакмикин деб турибман.Ҳужжатни кўтариб келган одам билан нотариусга бориб,шу одамга уй соттим деб қўл қўйиб бермиманку?
-
Ўртоқлар,бир маслаҳат берворселар. Гапни қисқаси 3-хонали домимиз бориди,ғиштли,уйда,янги планировкада. 18 йил олдин бир анчагина уддабурон одам,ўша вақтда шунчаки таниш эди,уйни ўзим расмийлаштирволаман деб арзон гаровга олиб,расмийлаштирмаган экан.Шу 18 йил ичида уй 6 марта сотилибди,ҳозирги кунда яшаётган одам мени хўжайинимни ишхоналарига қидириб кепти.Қўлида уйни плани мени номимда,домовая книга мени номимда,бошқа хеч қандай ҳужжат йўқ. Нима қилиш керак,мен у одамдан 1 сўм пул ҳам олмаганман,танимайман ҳам.
-
Мен ҳам ишонмайман,лекин биттасига амал қилмаса бўлмайдигандай туюлади. Шанба куни кир ювиш қашшоқликка олиб келада дейишади,жуда давлатиз ошиб-тошиб кетган бўлса рўмолчангизни ҳўллаб қўйинг деган гап ҳам бор.Мен ҳам ишонмайман,лекин шунисидан қўрқибми,шанба кунига кир ювишни қолдирмиман.Шу тўғримикин?