Baxtiyora
Собеседники-
Content count
410 -
Joined
-
Last visited
Content Type
Profiles
Forums
Calendar
Everything posted by Baxtiyora
-
Ассалому алайкум хурматли хонимлар ва жаноблар. Машина бозоридан машина NEXIA DONC сотиб олмокчиман.Машинани менинг номимга расмийлаштириш (нотариус,гаи) харажатлари неча пулга тугри келади, Бу харажатлар уртада буладими,eки мен тулайманми? Илтимос, шу ишни бошидан уткизганлар булса, уз маслахатингларни берасизлар деган умиддаман.Олдиндан катта рахмат.
- 77 replies
-
-1
-
Assalomu alaykum azizlar,yaxshimisizlar? Forumdoshlarimiz ko'plari oilalik aka-ukalarimizni fikrlarini bilmoqchi edim.Milliyligimizdan kelin chiqib,o'g'lingizga qanaqa qizni kelin qilishni orzu qilardiz,yo'ki kelin tanlaganda nimalarga e'tibor berish zarur deb o'ylaysiz? Fikrlaringizni kutib qolaman va albatta meni ham o'z fikrim bor,bir ozdan keyin yozaman. Marhamat,fikrlaringizni qoldiring,iltimos.
-
Светни ўчириб қўйгандан кейин ҳам 3-4соат иссиқлик сақланиб тураркан,хуллас хурсандмиз!
-
Иссиқ сақлар экан,биз 2та хонамизга тёплый пол қилдик.1қават кўрпача етарли экан.Кечаси сал пасайтириб 30га қўйиб қўйяпмиз,қсқаси зўр!
-
У сиз айтган сувлиги анча ескириб қоптимиш.Ҳозир бошқачалари бор экан.
-
Демак,зўр экан ,юраги ёмонлар келиб қолса,совуқ уйга олиб кирарканмиз-да
-
Ассалому алайкум. Куз охирлаб ҳамма уйини иситишни яхшилаш ҳаракатида,шу қатори биз ҳам.Ҳозирги кунда бозорларда сотилаётган тёплый пол ўрнатиб ундан фойдаланганлар борми?'Электр ўчмаса жуда зўр деб эшитдим,лекин кўпчиликни фикрини билгим келди.Бу борада тажрибаси борлар маслаҳатингизни аямайсиз деб умид қиламан.Буни қанақасини қўйган яхши,шуни ҳам ёзинглар,илтимос!
-
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи роъжиун. Аллоҳим қабрларини нурга тўлдирсин.Жойларини жаннатда қилсин.Билиб - билмай қилган гуноҳларини ўзи кечирсин.Охиратлари обод бўлсин.Амийн! Биз доим дуодамиз!
-
Бадавлатман маликалардек, Бахтим нафас олишингиздан. Лек қўрқувда яшайман мудом, Мени севмай қолишингиздан. Ранжисангиз тўфонлар туриб, Гул сочилса кулишингиздан. Ўйлов жоним мингтага бўлиб, Мени севмай қолишингиздан. Телбалардек қизғанаверсам, Ёнингиздан ўтган ҳар қиздан. Чўчиб турар бечора кўнглим, Мени севмай қолишингиздан. Зумда ғойиб бўлмайсизми ёр, Яхшироғи топилса биздан. Юрагимда доим ҳадик бор, Мени севмай қолишингиздан. Ёмон кўзлар сизга тушмасин, Битта ўзим ўргилай сиздан, Яратганим ўзи асрасин, Мени севмай қолишингиздан.
-
Бир хил қизлар бўлади,баъзи бир ўғиллардан яхшироқ.Лекин Аллоҳни берганига шукур қилишимиз керак.Ўғилми,қизми ортимизда қолишсин!
-
Акфа эшик ва ромларини яхши ва ёмон томонларини биладиганлар бўлса ёзинглар! Ёки барибир ўзимизнинг ёғоч дераза эшикларимиз афзалроқми?
-
Бу топишмоқми,Жуда тушунарли тилда ёзибсиз,тасанно,салламно
-
Ҳаммага Рамазон Ҳайити муборак бўлсин! Юртимиз тинч,хонадонларимизда дастурхонларимиз тўкин-сочин бўлсин! Янаги шу улуғ кунларга етиш ҳаммамизга насиб қилсин!
-
Поглащайка ҳақидаги саволим жавобсиз қоладими шундай қилиб,?
-
Поглащающая ямани ўзбек тилада қандай аталади?Шунақа яма ковлаш зарур бўлиб қолса ким қандай маслаҳат бера олади? Илтимос,ёзинглар!
-
Ламер оға, ўша нарса бозорда топилaдиган нарсами?
-
Ассалому алайкум яхшилар! Туркияда ишлаб чиқарилган духовкамни терморегулятори синиб қолди.Янги терморегуляторни қўйдириш мумкинми, ёки йўқми шуни биладиганлар бўлса ёзинглар,илтимос!
-
Асосан қишда еймиз,ёзда кам ейилади.Шунинг учун сақлаб қўймоқчиман.Бу йил кам бўлади.
-
Ассалому алайкум.Ҳамма тўпланадиган жой деб шу ерга ёза қолдим. Апрелда ёққан қор эндигина гуллаган ёнғоқларни гулига зарар қилди.Яхши ҳосил берадиган юпқа пўчоқ ёнғоғимиз бор эди.Ўтган йилги ҳосилдан келаси йил учун сақлаб олиб қўйиш мумкинми?Биладиганлар бўлса ёзинглар,илтимос.Ҳар доим яна ҳосил бўладику деб ғеч сақламасдим,ҳозир ярим қопча бор.
-
Inna lillahi va inna ilayhi roji'un
-
Марҳабо Каримова Хўжайиним уйқудан, Турди авзойи чатоқ. Сўрасам, индамади, Туш кўрдими ёмонроқ?: Айтмоқчи эдим, афсус, Рўзғоримиз камини, Бундай пайтда чиқариб Бўларканми дамимни?! Жаҳли чиқади баттар, Кечга овқат қилмасам. Ё хат ёзиб қўлига, Тутқазсамми, Билмасам?: “Бу - камчилик рўйхати” Десам, аниқ, ўламан. “Сизга ишқий мактуб бор, Жоним”, - деяқоламан. Хатни шундай бошладим: “Салом, қалбим Қуёши! Қўли очиқ, мард, доно, Оиламизнинг боши, Сиз - суянчим, сиз – тоғим, Сиз - жонимнинг парчаси, Бўшаб қолди, Шунқорим, Рўзғоримиз халтаси. “Ахли аёлингизга Келтирган ҳалол луқма Садақа бўлади,” деб, Ёзилган бир ҳадисда. Сизчи, барака топкур Қанча жонни боқяпсиз, Ҳалол пул топиб, сарфлаб, Тоғ-тоғ савоб оляпсиз. Бу савоблар олтинга, Айланишиб, албатта, Сизга бир қаср бўлиб, Қад кўтарсин жаннатда. Аҳли аёл сиз учун, Аллоҳ берган омонат, Улар деб ҳар бир босган, Қадамигиз – ибодат. Мана рўйхат: Гўшт, гуруч, Ёғ, шакар, сабзи, пиёз, Нўхат, пишлоқ, картошка, Ун ҳам оласиз бир оз. Қўй гўшти нафис, енгил, Суяги ҳам мазали. Ёғсизгина жойидан, Оласиз-да, асали. Айтгандай, охирини, Едик бугун асални, Ўзингиз айтасиз-ку, Асал, ҳайдар касални. Шоколаднинг ўрнига Қантак ўрик оласиз, Ёнғоқ, майиз, наъматак, Ейиш керак биламиз. Яна меҳмон-измонга, Писта, мағиз, бодом йўқ. Бозор қилишда сизга, Етадиган одам йўқ. Ёғсиз қатиқ ҳам олинг, Юзларимга суришга, Юз ҳам овқат емаса, Кеб қолади қуришга. Қалам қошни тўкади, Ўсма ўстирар майин, Қошимга ҳам сув керак, Қайнонам айтгандайин. Майли унутсангиз ҳам, Ёзганларим ҳаммасин, Ўсмам билан қатиғим, Эсингиздан чиқмасин. Пахта ўраб бир чўпга, Тўнкариб пиёлани, Ўтирибман олдимга, Қўйволиб тошойнани. Ахир, ўзингиз учун Ясанаман, куламан, Ўсмамни унутсангиз, Аниқ йиғлаб бераман. Унутмайсиз, албатта, Сиз менинг йўғу-борим, Харид учун олдиндан Рахмат сизга, Шунқорим. Сарфлаган ақчангизни, Аллоҳ ўзи ҳаммасин, Ҳар сўмини миллион, Йўқ! Миллиард қилиб қайтарсин. Сизни ўпиб қолгувчи, Ва севгувчи умрбод, Тантиққина ёрингиз, Маликаи Турандот”. Шомда қайтди хўжайин, Ишонч билан ўзига, Халта-халта нарсани, Териб қўйди сўрига. Қатиқ билан ўсмани, Қўйиб шундоқ олдимга, Болаларга билдирмай, Шипшиди қулоғимга: “Биринчи бор умримда, Пул сарфлаб яйрадим, Сизга ички кўйлак ҳам, Сотиб олдим асалим”. Мана сизга сўз сеҳри, Камлар битди, минг шукур. Аёлга ақл берган, Яратганга ташаккур.
-
Шавкат Жўрабек Бепарво худбиннинг кўсти кам бўлар, Арзи бор юракнинг дарзи битмайди. Қарзи кўп кишининг “дўсти” кам бўлар, Дўсти кўп кишининг “қарзи” бўлмайди. Мисқоллаб йиғасан обрў, шонингни, Йиллар давомида амалинг сабаб. Йўқотгайсан ҳурматингни, номингни, Бир ёмон сўзинг-ла, забонинг саба Бўйнимизда икки осиғлиқ қоп бор, Бири гуноҳ, бири савоблар учун. Унда ҳар гуноҳни ювмоқлик душвор, Гарданимиз – ҳаммол, кутарган хуржун. Ҳар нарсада тарозу бор, меъёр бор, Ҳар бир жойда битта ёмон, бор яхши. Ҳар ерда мазият, мулозимлик бор, Ҳар нарсада ўртача бўлган яхши!..
-
Сизлар ҳам Аёлларингга ўқиб беринглар,ўзинглар интернетда мазза қилавермасдан!
-
Менга ёқди,шунинг учун сизларга ҳам илиндим.