B e n o m

Собеседники
  • Content count

    422
  • Joined

  • Last visited

Everything posted by B e n o m

  1. Алкоголизм кеча енгди мени охийри :0341: , ҳозиргина уйқудан турдим :bad: , кутилган меҳмоним ҳам келмади
  2. Нимани, кимни қиласиз ака?! Ярмимас пашти ҳаммаси денг! Қоғозга ўраб гапиринг сал Ман русский ёзолмаганский, лекин братан, кириб ёзиб гап қўшиб туринг, хурсанд бўламиз!
  3. Қаллай бўлопти ишла форумчила? нимага ҳеч ким ёқ, кам кирайкон бўлопсила чёта
  4. Ҳамма аҳли форумни баҳорнинг биринчи илиқ куни билан самимий табриклайман!!! Худо ҳоҳласа, кўкламга ҳам чиқиб олдик десак ҳам бўлаверади манимча. Қиш ҳақиқий қишлигини кўрсатди лекин!
  5. "Офтоб" чиқиб кетибдику темада! Қўйинглар шу бачкана ва бемаъни гапларни! Келин ва куёв танлашдан гапиринглар
  6. Кимга керак бўлса "Ҳурмат талаб алвасти", марҳамат! http://mytube.uz/tracks/219425.htm
  7. Вроде аҳли форум простой смертный инсонлар
  8. Камина ҳам тушунмайман бунақа нарсаларни, қизиқмайман ҳам! Бемаънилик бу!
  9. - Сиз бизни соддалигимиздан фойдаланиб Иванушкани қўлга туширмоқчи бўлдингиз, уялмайсизми оппоқ сочлариз билан бизни алдагани?! - Ҳа, гапир шалпангқулоқ, гапир!
  10. Иби гапаш нес акун :biggrin: Меҳмонимиз бўлинг!
  11. Гап бўлиши мумкинмас! Аниқроғи, қайси куни келасиз?
  12. - Биз уни ахир ҳурмат қилсин деб қўрқитмоқчийдик-ку?! - Жудаям гўл экансан, олдин у сени ҳурмат қилади, кейин мен уни печкага тиқаман!
  13. 200 грамм гап сотинглар бундоғ! Масалан, мани ҳозир қотиб ичгим келяпти, лекин бутилкадош тополмаяпман Бугун негадир ярам қайта тилиниб, раҳматли дадамни эсладим. Мени уйимга тез-тез келиб заказной яримтага "грузить" қилишни яхши кўрардилар, ота-ўғил маишат қилардик, сигарет чекиииб, нарда ўйнаб ҳазил-ҳузул қилардик. Фақат нотўғри тушунманглар, дадам ҳар қаерда ҳар ким билан ичмасдилар, ичгилари келса меникига келардилар. Мени энди ҳеч ким мени "грузить" қилмай қўйди, ўша пайтларни эслаб ҳозир негадир қотиб ичгим келяпти Желаюший борми? Орамизда артистлар ҳам борми?!
  14. ўзларидан сўрасак, ўзингиз онда-сонда кириб турасизу аҳли форумдан гила қиласиз
  15. Менда машинага эҳтиёж йўқ деса ҳам бўлади, шунинг учун ўтган йили сотворувдим Спаркимни. Раҳматли дадамдан нексия қолди, шунга сўрагандим, бу машинага ҳам эҳтиёж йўқ. Лекин онамга ботинолмай турибман сотиб ўзингизга, уйга ишлатинг дейишга Ўша машинани рулига ўтириш менга оғир, ҳамма нарсаси дадамни эслатади ҳаттоки салонда ҳам дадамнинг, у киши ишлатадиган одеколон ҳиди қолган
  16. Бозорда нархлар бирмунча пасайиб қолди, сотувчи кўп, лекин харидор почти йўқ деган гапларни эшитдим, шу гап ростми?
  17. Ўзим ҳам 2 қиз ва 1 ўғил тарбиялаяпман, катта қизим анча катта қиз бўлиб қолганини сезмай ҳам қолибман. Шу тема борасида ўйласам юрагим орқага тортиб кетади, қандоқ бўларкин, нима бўларкин деб. Келин танлашдан кўра, куёв танлаш анча мушкул иш туюляпти менга ИМХО
  18. Астағфирилло денг, нафасиззи ел олсин! Айтманг бунақа гапларни халойиқни қўрқитиб! Скоро хотин акамни ўзлариям зомбига айланмасалар бўлгани! Ўйин бошланса ёнида подсказка қиладиган 3 та ёрдамчисиям ҳозиру-нозир бўлади. Ҳаммаси мониторга кўзини пахтаси чиқиб кетар даражада термулишади! ана шу 4 кишилик зомби командаси келса мен жойни бўшатиб бермай иложим йўқ
  19. Аёлларимиз соғ-омон бўлишсин... Ҳазиллашиб гапирамиз сизлар тўғрингизда, юракка яқин олманглар. Бошқа кимга ҳам ҳаддимиз сиғарди...
  20. Бу - аёллар ҳақида эркакча ғийбат
  21. Эскироқ бўлсаям, гапни латифадан бошлай. Эр хотинидан тугмасини қадаб беришни сўрабди. “Вой-вўй, биз — аёллар бўлмасак, ҳатто ўз тугмаларингни ҳам қадай олмайсизлар!” “Э, сиз — аёллар бўлмаганингизда, бизга тугмачанинг ҳам кераги бўлмасди”, дея жавоб қайтарибди эр. Ҳа, бу гапга қўшилмасдан илож йўқ. Аммо ҳозир гап бу ҳақда эмас. Биз — эркаклар аёллардан нима исташимиз... Майли буям тор доирада муҳокама қилинадиган гап. Аёллар биз – аҳли эркакдан нимани истайди? Келинг, шу ҳақда бир “ғийбатлашайлик”!.. Аёлларга раҳбар бўлсангиз... Бордию, бу ишни уддалай олсангиз, сиздек раҳбарга беш кетдим. Лекин бу ишнинг ҳам қийин томонлари бор. Шарқ донишмандлари ҳам хотин зотидан хўп куйишганми, дейман, аёлнинг макри қирқта туяни радикулит қилишига кафолат беришган. Тасаввур қилинг, қирқта аёл ишлайдиган корхонанинг бошлиғисиз! Демак, (хўш, қирқта қирқ 1600 бўлади шекилли) сизга ҳавас қилиб бўлмайди. Борингки, шу қирқта аёлнинг ўнтаси кетворган соҳибжамол бўлсин! Энди чиройли аёл чиройидан қандай фойдаланишни ҳам яхши билади, қоқиндиқ! Ҳали униси келиб, чиройли табассуми билан маошини оширишингизни сўраб турса! Ҳали буниси меҳнат таътилига чиққанига тўрт ой тўлмасдан яна ғамза билан таътил тилаб турса! Ҳарқалай раҳбар зотига осон эмас. Чунки унинг қўлида ишлайдиган аёллар (ҳаммаси эмас) албатта унга ёққиси келади. Бирига яхши гапириб, хушомад қила бошласангиз, иккинчиси “чақиб” олиш учун “заҳар” тўплашга киришади. Э, хуллас, бунақа раҳбарларга тўзим берсин! «Севишга эҳтиёт бўл, укажон!» Ҳа, укагинам, севиб қолдингми? Баттар бўл, демоқчи эдиму, ўзимнинг ҳам ёшлигим эсимга тушиб, раҳмим келди. Авваламбор, севишдан олдин дўппини четга қўйиб (ўзи умрингда дўппи кийганмисан?) бир ўйлаб кўриш керак эди. “Хўш, бу қизнинг ўзи менга қиё боқармикан? Соғ бошимга сақич ёпиштирмаяпманми? Қанақа қиз ўзи бу? Мендан аввал нечтасини илинтиргану нечтасига илинган”? Майли, бу саволларга аллақачон “отвечать” қилдинг ҳам дейлик. Хўш, бу ёғига нима қиласан? Ростдан шу қизнинг аравасига тушдингми, энди фақат у ёқтирган қўшиқни хиргойи қилишинг шарт, укагинам. Кинога кираман, дедими, опкирасан! Концертга тушаман дедими, йўқ деёлмайсан! (айниқса, Озодбекнинг концертига тушаман, деб қолса борми?) Бизнинг давримиздаги қизлар жа содда эди, битта китоб билан алдаб кетаверардинг, энди... майли кайфиятинг тушмасин! Бошга тушганни кўз кўради укагинам! Лекин ростдан ҳам шу қизга уйланмоқчи бўлсанг, ҳозирдан жиловни бериб қўйма! Кейин бизга ўхшаб... майли, ҳасратнинг пайти эмас. Эрни эр қилувчилар Ана энди ҳақиқий суҳбатдошни топганга ўхшайман. Э, биродар, аҳволингизни тушуниб турибман. Кун тартибингизни айтмасангиз ҳам биламан. Сизнинг ҳаракатингизга қараб, соатни тўғирлаб қўйса ҳам бўлади. Уйдан бир пайтда чиқиб, бир пайтда қайтасиз! Маош-ку чўнтакка тушмай туриб, хотин аканинг сандиғига тушади. Яширманг, ҳар кун эрталаб “зоти олиялари” тутқазган чойчақа баъзан тушликка ҳам етмайди. Ҳамкасблар “обед”га чақирганда, “эрталаб, тўйдан роса ош еган эканман, иштаҳам йўқ” деб қутуласиз. Сизга нима ҳам дердим? Хотинларга қўйиб берсангиз, нималарни хоҳлашмайди. Баъзан ўзингизга ҳам қараб қўйинг, ғаниматмиз ахир, биродар! Қизинг Простите, никогда больше материться не буду!, қирга кетар! Эҳ, акагинам, акагинам! Қизингиз бўй етиб қолганини эшигингиздан совчи аримай қолганидан кейин билдингизми? Ҳа, аввало отангизга раҳмат! Иккита қиз чиқарган жаннати бўлади, деб рост айтишган. Тушунаман, эртага қизингиз кўнглингизни ҳувиллатиб, бошқа уйга қараб қанот қоқади. Фақат кўнглингизни эмас, уйингизни ҳам “қоқлаб” кетади, ишонаверинг! Қиз чиқарганга қирқ йил тегма, деб тўғри айтишган. Ҳозир неччи ёшдасиз? Эллик? Демак, тўқсонгача сизга тегиб бўлмайди. Ана ундан кейин тегсаям, думалаб тушадиган ҳолга кеп қоласиз ўзи! Энди қизи борнинг нози бор-да! Тўғрироғи, қизнинг нозини кўтаришга мажбурсиз. Тўйгача, қашлашга тирноғингиз қолмайди, бу аниқ. Тўйдан кейин ҳам, жондан азиз қизингизнинг “тили узун” бўлиши учун топганингизни “қуда тараф”га узатишга мажбурсиз. Нима ҳам дердим, бу жуда нозик масала! Қаранг-да, яна ўзингиз биласиз!
  22. Ажойиб!
  23. Ие, астағфирилло денг!
  24. Э астағфирилло денг! Астағфирилло Хайрли кеч ҳаммаларингизга! Саводи борда энасини эмгурни! Алдаб бўлмайди, билиб қолса алдаганимни нақд бошимга ёнғоқ чақади! Астағфирилло, астағфирилло, Худо кўрсатмасин!
  25. Тўғри айтасиз, битта постим учун нақд 12 та - қўйворишганди, тилим қурсин а!