Дацент

Собеседники
  • Публикаций

    8
  • Зарегистрирован

  • Посещение

Репутация

0

Информация о Дацент

  • Звание
    Новичок

Старые поля

  • Участник Торговой площадки
    нет

Информация

  • Пол
    Мужчина
  • Откуда
    ТошкенТ
  1. Бу темани хам актуаллаштириш керак деб ўйлайман
  2. Кўп сайтларда "Доцент" ники банд бўлганлиги учун "Дацент" деб ёзишга қарор қилганман. Хотирам сааал чаторо, маъзур тутасиз хурматли ДОС. Бир жойда О бир жойда А ишлатсам қайси сайтда қайси бири билан регится қиганимни эслаб қололмайман :) Бошида роса қийналганман. :) Ахамият берганингиз учун рахмат :) Биринчи "танбех"ни бундан 5-6 йил аввал беришган. Сиз "иккинчи" бўлдингиз. Лекин мени оғринтирган нарса шу бўлдики асосий мавзу қолиб "руль"ни бошқаёққа буришингиз.
  3. Хурматли форум қатнашчилари! Бу топикда кўрган, билган, эшитганларимизни ёзишни сўрайман. Хаммасини эмас фақат халққа фойдаси тегадиганларини ёзсангиз. Шояд кимдур ўзи кўрмаган хатосини шу ерда кўриб уни тўғирласа. Шунда сизга ҳам ўқиганга ҳам фойдаси бўлса ажаб эмас. Хамма хам савоб ишлашни хохласа керак....
  4. Актуал тема.
  5. Хозирги кунда қизлар орасида табақаланиш анча илдамлаб кетганлиги ҳам миллатимизнинг оғриқли нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда. Кийиниш борасида ҳам харажатлар борасида ҳам.... Кимдир "обед" учун олиб келган 5000 пулидан иқтисод қилиб 3000гини қайтариб олиб кетса, кимдур 50 000 пулни менсимай ишлатиб юборади. Мактабнинг юқори синфларида ва коллжларда ўқийдиган қизларнинг кўпчилиги кўйлак тугмачасини кўкрагини ярми кўринадиган даражада очиб юриши хам "мода"га кириб қолган. Супо кийинадиган қизларнинг устидан кулишларичи? Сағал уринганроқ кийим кийиб келган қизларнику умуман ёнларига яқинлаштиришмайди. Йигитларни ўзларига қаратишга уринишларини айтмайсизми? "Парк" ва хиёбонлардаги холатларчи? Ахир улар хали гўдакку?... Авваллари йигитлар қизларни ўраган бўлса хозир қизлар йигитларни ўраяпти. Бундай тарбияни улар қаердан олишяпти? Замонавий сериаллар сабаб эмасмикин бунга? Йигитчаларни эса парвойи фалак..... Пули бор қизларни топиб, пули учун "юришади".... Яна автобусдаги холат: фалончи қиз фалон нарса килишни боплайди, тугунчи қиз тугун нарсани зўр эплайди.... Бири мақтаниб қолди- Сарвиноз мени йўқотиб қўймаслик учун нима десам хаммасига тайёр, Айтганимни қилади. Секиииин йигтчани гапга солдим: Уларнинг қайси бирига уйланасан - десам - икковига хам уйланмайман, оғайниларим у қизлани нимала қиганини билишадию, манга унақа қизла керемас, битта узоқроқ қариндошим бор ўшанга уйланаман - дейди. У қизлани тақдири нима бўлади десам мани нима ишим бор? Ўзи танлаган йўли шуку. дейди. Жахлим чиқди, лекин сездирмадим. Барака топгур, сен хозир бу гапларни гапиряпсан лекин шу чоғда опанг, синглинг ёки сени уйингни бўлажак маликаси яъни бўлажак турмуш ўртоғинг сенга ўхшаган кимнидур йўқотмаслик учун нималарга тайёрлиги хақида ўйламаётганлига кафолатинг борми? Хуллас калом хозир бу ёзувларни ўқиётган хамма ўз фикрини билдирсин. Миллатимиз шаънини сақлаш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда. Хурматли болажонлар, йигит ва қизлар, биз катталар кетар чоғимизда дунёни кимнинг қўлига ташлаб кетишимизни билиб хотиржам кетишни хохлаганимиздек, сизлар ҳам миллатимиз шаънини, келажагини ва тинчлигини ўзингиз қолдирадиган авлод учун авайланг, ас ранг. Хамма ўзидан колдирадиган авлодни тоза, бақувват, виждонли ва ғурури ўзидан олдин юрадиган бўлишини хохласа керак. Сабр билан ўқиганингиз учун хаммага рахмат!
  6. Фарзанд тарбияси долзарб мавзу. Фарзандингизга керакли тарбияни берарсиз, лекин у кандай кабул килаяпти? Сиз берган тарбияни иккинчи ёки учинчи даражага тушириб куяётган "куча"дан олаётган тарбияси келажак авлод фожиасига айланиб колмаяптимикан? Оддий мисол: компьютер уйинлари болаларнинг онгини шунчалик даражада захарлаяптики, буни суз билан ифодалашга тил ожиз. Якинда автобусдаги ёшлар сухбатига гувох булиб колдим. -Бизнинг тарафлардаям отишмалар булсайди бир мазза килиб томоша килардик.- Сесканиб кетдим. Секин саволга тутдим: мободо дайди ук сенга ёки бирор якининга тегиб колсачи? Шундан хам мазза киласанми? Болам хаётда "рестарт" деган нарса йук. Хаёт бу уйин эмас. Ёкмаган жойини олиб ташлашнинг иложи йук. Хаётда йукотган нарсангни уйиндагидек осон кайтариб ололмайсан, хаётга теранрок караларинг- десам, -сиз замондан оркада колиб кетгансиз- деди. Биласизми менга нима алам килди? Бир пайтлар узимиз хам катталаримизга шу жавобни берган эдик. Лекин бизнинг болалик фикирларимиз уй-хаёлларимиз бундай вахшийликдан йирок булган. Давоми бор, лекин аввал сизнинг хам фикирларингизни билайлик. Ким кандай фикрда?
  7. Акл фаросат, тарбиялилик, мехрибонлик, соглиги, чиройи ва асосийси иймонли булишига ахамият бериш керак деб уйлайман. Акл фаросат бутун хаёти давомида керак. Тарбиялилик, куёвнинг якинлари олдида хам, узок-якин кариндошлару куни-кушнии олдида хам, хатто умр йулдоши олдида хам узини тутиши, ибоси, хаёси билан ажралиб туриши накадар гузал булади. Соглиги ва чиройи хам ахамиятга эга омиллар. Келажак авлод яъни фарзандлар соглом ва чиройли булишига таъсир курсатади. Иймони эса хам турмуш уртоги хам фарзандларини нафакат келажаги колаверса абадий дунёсига хам уз таъсирини курсатади. Ажаб эмас окила аёл туфайли барчалари жаннатга дохил булсалар. Танлаш узингиздан....
  8. Фикирлашда хато булса улчам хам нотугри булади