Search the Community
Showing results for tags 'муаммо'.
Found 1 result
-
Ўзбекистонда кўплаб мактаб ўқувчилари, айниқса бошланғич синф болалари, ҳар куни оғир дарслик ва ўқув воситалари тўла сумкани уйдан мактабга, мактабдан уйга олиб юришга мажбур. Бу эса болалар соғлигига, қадди-қоматига ва ўқиш самарадорлигига салбий таъсир қилмоқда. Шу муносабат билан мактабларда икки тўпламли дарслик тизимини жорий этишни таклиф қиламан. Яъни, бир тўплам дарслик ўқувчи учун уйда сақлансин, иккинчи тўплам эса синфхонада доимий турсин. Ўқувчи мактабда синф учун ажратилган дарсликлардан фойдалансин, уйда эса уй вазифаси учун ўз тўпламидан фойдалансин. Шу билан бирга, имкониятдан келиб чиқиб, синфхоналарга катта монитор ёки смарт-панел ўрнатилиб, дарсликларнинг электрон ва интерактив шаклларидан ҳам фойдаланиш йўлга қўйилсин. Бошланғич синфлар учун китоб ва ўқув воситаларини мактабда сақлашга мўлжалланган шкафча ёки махсус жойлар ҳам ташкил этилсин. Бу таклиф амалга оширилса, ўқувчиларнинг сумкаси енгиллашади, ортиқча жисмоний юклама камаяди, болалар соғлиғи муҳофаза қилинади, дарсликларни унутиб қолдириш ҳолатлари қисқаради ва таълим сифати ошади. Фарзандларимиз ҳар куни оғир сумка эмас, енгил ва қулай таълим шароити билан мактабга бориши керак. Шу таклифни дастлаб пилот тарзда бошланғич синфларда жорий этиб, кейин босқичма-босқич барча мактабларда татбиқ этишни сўрайман. ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар! Мактаб ўқувчилари, айниқса бошланғич синф болалари ҳар куни оғир сумка кўтариб юришга мажбур. Шу муаммони ҳал қилиш учун муҳим таклиф порталга жойланди. Илтимос, қўллаб-қувватланг ва овоз беринг: https://petition.gov.uz/petitions/request/10717 Бу таклифда: — ўқувчи учун уйда алоҳида дарсликлар бўлиши, — синфхонада алоҳида дарсликлар сақланиши, — оғир сумка муаммосини камайтириш, — таълимни янада қулай ва замонавий қилиш назарда тутилган. Ҳозир энг муҳим босқич — овоз тўплаш. Илтимос, ўзингиз овоз беринг ва танишингизга ҳам юборинг. Фарзандларимиз оғир сумка эмас, енгил ва қулай таълим шароитига муносиб! Овоз бериш ҳаволаси: https://petition.gov.uz/petitions/request/10717