Разработал инструкцию для своих молодых водителей из области и которые по русски не понимают:
1 Хар ойни охирги Якшанба куни – шприц билан смазка (ходовойда – 4 точка, рулевой наконечниклар, помпа, кардан, фаркоп). Шприцни то иккинчи точкадан салидол чиккунига кадар ишлат!
2 Хар ой ресорлар устига отработка мой тук, ушанда улар овоз чикармайди ва синмайди.
3 Бу машина литол ва солидолни севади! Уларни машинадан аяма!
3 Хар икки хафта – хамма болт ва гайкалар подтяжка килиниши шарт! Бу дегани нафакт ходовой кисмида, балки борт, кабина, крыло, мотор кисми.
4 Уз инструментларингни ва эхтиет кисимларингни хеч кимга берма! Алдаб кетишади! Хамма нарса пул туради!
5 Коробка ва орка мостда мой даражасини ва шу билан бирга тормоз суюклигини хар икки хафта текшир!Бош тормоз цилиндри шофер оеги тагида жойлашган. Соз ва самарали тормоз –хамма учун хает дегани! МАЗ ва КамАЗда ресиверлардан киш мавсуми олдидан ресиверлардан сув тукилиши ва хаво билан тозаланиши шарт.
6 Хар 3000 км мотор мой алмашиши шарт! Хар куни эрталаб капотни очиб кур мой даражасини текшир ва моторни умумий холатини куздан кечир.
7 Томда, крылода, радиатор устида юришин мумкин эмас! Радиатор жалюзисини (пардасини) тугри ишлатишни урган, жалюзи вактнигни ва нактинги тежайди!
8 Йулга чикишдан олдин шиналардаги босимни текшир ва гайкаларни мустахкамлигига ишонч хосил кил! Давлат раками (машина номерлари) мустахкам котирлганинга ишонч хосил кил. Уларни йуколиши – катта жаримага олиб келади.
9 Хужжатларни тугри ва тоза ушла, уларга эхтиет бул! Барча алмашган ва бузилган нарсаларни дафтарга езиб бор, аник хисобот машина узок ва баракали хизмат килишига ердам беради! Хар куни босиб утилган йулни спидометрга караб, дафтарга кирит. Шу билан бирга барча килинган чикимларни хам хар доим езиб бор.
10 Аккумулятор сувини хар икки хафта текшириб кур ва клеммаларни кислота босишидан тозалаб тур! Факат шу холатда аккумулятор узок ишлайди ва сени йулда колдирмайди.
11 Хеч качон мотор ишлаб турганида клеммаларни узма! Трамблер ва коммутатор бирдан куяди.
12 Йулга чикишдан олдин, телефонинг тулик заряд булиши шарт! Машина – бу хам битта хужалик ва шуниг учун уни доим уйлаб ишлатиш керак!
13 Ортикча йук (перегруз) ортганинга хеч ким рахмат айтмайди!
14 Юк машина моторлари катта оборотни ектирмайди – максимал тезлик 50 км\соат.
15 Машинани доим тоза ва озода ушла! Тозалик барака гарови! Ремонт учун алохида кийминг булсин, кабинага доим тоза киймда утир! Бортни хар бир юкдан сунг - супр!
16 Багажникларда нарсалар (инструмент ва запчастлар) саримжон саклансин!
17 Блокда ва радиатор пасида кранниклар бор! Сувни тукаетганингда, радиатор копкогини очиб куй ва кранлар кечаси билан очик турсин!
СОВУК КУНДА СУВНИ ЭРИНМАСДАН ТУК!
Ушбу коидаларни едингда тут!