Sign in to follow this  
Followers 0
Homo Sapiens

Одамийликга интилиб

5 posts in this topic

Шейх Юсуф Аль-Карадави: «Жониворларга мурувватли бўлиш ислом динининг бир қисмидир. Уларга нисбатан вахшийлик эса шаксиз дўзахга элтувчи йўлдир.

Ислам сделал доброту к животным частью веры, а жестокость к ним - достаточной причиной для того, чтобы бросить человека в ад»

 

Хозирги замон йирик шаҳарларининг долзарб эхтиёжларидан бири бошпанасиз хайвонлар назорати муаммолари ҳисобланади. Ушбу муаммо турли мамлакатларда ўзига хос йўллар билан ҳал этилмоқда. Бундан Ўзбекистон шаҳарлари ҳам мустасно эмас. Лекин, шу бошпанасиз хайвонлар назорати усулларини ОДАМИЙЛИК нуқтаи назарига тўғри келади деб айтиш мумкинми?

Кураш муаммолари (!) (шунда жамиятнинг муаммога бўлган асл муносабати яширинган) билан бизда санитария назорати станциялари ва шаҳар атрофидаги бошпанасиз хайвонларни тутиш хизматлари шуғулланишади. Уларнинг сони Вазирлар Махкамасининг яқиндаги қўрсатмасига кўра 188 дан ортиши кутилмоқда. Усулларга келадиган бўлсак, улар собиқ иттифоқ давридан мерос қолган, деярли содда ва мураккаб эмас. Йилда бир неча маротаба уй-жой коммунал хўжаликларига хайвонлар тўпланадиган ерларга – ахлатхоналар, кўп қаватли бинолар ховлилари ва ҳоказо жойларга захарланган озиқ – овқатларни ташлаш кўрсатмаси берилади. Бошпанасиз хайвонларни вахшиёна усулларда қўлга олишади – ушбу хизмат ходимлари, бу бечора хайвонларни уриш ёки бўғиш орқали жойларда ўлдиришади. Мана шундай одамийликка тўғри келмайдиган сахналарни жуда кўпчилик гувохи бўлган ва аксарият ҳолларда булар орасида болалар ҳам бор! Буларни хаммасини кўрган боланинг онги қандай шакилланади? Жавоб битта – буларнинг бари худди оддий, жавобгарликни ўз бўйнига олмаслик холатидек қабул қилинади ва кўпинча фақатгина кўнгил ҳушлик учун хайвонларни қийнаш ва ўлдиришнинг жазоланмаслиги оқибатида инсонларнинг жониворларга нисбатан бўлган вахшийлигини келтириб чиқаради!

Сайёрамизнинг кўпчилик ривожланган мамлакатларида жамоатчиликнинг хайвонларга инсонпарварлик муносабати аллақачон шаклланиб бўлган – уларнинг хуқуқларини ҳимоя қиладиган турли фондларни, ташкилотларни ва энг асосийси жониворларга нисбатан вахшиёна муносабатда бўлганларга жиноий жазо қўллаш хақидаги қонуннинг мавжудлигидир. Афсуски, Ўзбекистонда бундай қонун ҳали қабул қилинмаган.

Хозирги кунда инсонлар ҳаётининг тўлиқ тузилмаганлиги муаммолари мавжуд бир пайтда, мана шу бошпанасиз хайвонлар муаммоларини кўтариш жойизми деб этироз билдиришингиз мумкин. Лекин, жамият шуни ҳам ёдда тутиши лозимки, маънавий юксалишсиз иқтисодий уйғониш ва ривожланиш ҳам мумкин эмас. Атрофингизда яшаётганларга одамийлик муносабати муаммолари, инсоннинг маънавий ташкиллик мезони кўрсаткичидир, инсон қалбининг шаклланишидан ҳам яна нима мухимроқ бўлиши мумкин?

Афсуски, хозирги Ўзбекистонда бу муаммога кўз юмилмоқда. Санитар назорати хизмати жаллодлари ўзларининг вахшиёна ишларини давом эттиришмоқда. Маънавий қашшоқ болалар ожиз хайвонлар устидан мазах қилиб, уларни ўлдиришда давом этишмоқда ва буларнинг бари ота-оналарнинг рағбати остида. Болаларнинг жониворларга нисбатан вахший муносабатининг кўплаб гувохлари сўзларига қараганда, улар фақатгина қизиқиш учун мушук болаларини чўп билан уриб ўлдириш, портловчи моддаларни жониворлар кетига тиқиш, ёндириш, териларини тириклай шилиш (!!!) ва ҳоказо харакатлари орқали хайвонларни қийноқларга солишади. Бундай болаларга нисбатан хеч қандай таъсир қилиш чоралари мавжуд эмас, аслида бундай қилмишлар учун уларнинг ота-оналари жавобгар бўлишлари керак. Хомиладор бўлувчи кучук ва мушукларига ғамхўрлик қилиш хақида заррача ҳам тасаввурга эга ёки хохиши бўлмаган баъзи бир берахм эгалар жониворлари болаларини кўчаларга ташлаш билан уларни азобли ўлимга махкум қилишади. Ахир, давлатимиз мақсади қадриятларни, одамийлик ва миллий урф-одатларни қадрловчи маънавий баркамол авлодни тарбиялашга йўналтирилган. Балки, жониворлар муаммосига диққатни қаратиш, маънавий ва баркамол авлодни тарбиялашда қўйиладиган қадамларнинг бири бўлар эди. Кўпчилик инсонлар мушук ёки кучукни кўрганда қўлига тош ёки чўп олишлари сир эмас, яна бу хатти-харакатларини “Бу шунчаки хайвон” деб оқлашади. Ўзим ҳам невараси билан сайр қилиб юрган қўшнимнинг мушукни кўриши билан “Ур” деб буйруқ берганини гувохи бўлганман. Буларнинг бари инсонларнинг маънавий руҳи қашшоқлашганлигининг далили эмасми? Жамиики тирик жонзот сингари Тангри яратган ушбу жониворларга инсон хеч бир сабабсиз азоб беришига хаққи бормикан? Демак, хозирги кунда яшаётган авлод учун диний маънавият ўз асл мохиятини йўқотган кўринади. Бошқа тирик жонзотларни ожиз бўлгани учун қийналсин, ёки ўлдирилсин деб қайси муқаддас китобларда ёзилган экан?

Туркия бўйлаб саёхат қилар эканман, туркларнинг шаҳар четида яшайдиган хайвонларга бўлган жуда лоял муносабатига эътибор қаратдим. Истанбул ва бошқа шаҳарларда улкан мушуклар тўдалари яшайди, ахоли уларга тегмайди аксинча, улар Туркия тимсолларидан бири хисобланади. Яна бир далил, Туркияда бошпанасиз кучуклар ҳам эмланади ва стирилланади, буларнинг барига маблағ давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ажратилади. Бошпанасиз хайвонларга нисбатан Шарқий мусулмон давлатларида шундай холлар кўп учрайди. Бундай муносабатга яъна бир далил сифатида шуни айтиш жоизки, мусулмонларнинг (асл) диний дунё қараши, улар Оллох яратган мавжудодларни азоблаш ва ўлдиришни гунох деб билишади. Шу билан бирга пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в. тўғриларидаги ривоятлар ҳам ўз таъсирини кўрсатади, уларнинг хайвонларни яхши кўрганлари ва 12 та мушуклари бўлгани маълум.

Мисол учун Туркия ёки Мисрдаги каби кучук ва мушуклар колонияларини яратиш керак деб айтаётганим йўқ, лекин шаҳарлардаги жониворлар муаммоси ва хуқуқларини одамийлик усуллари орқали хал қилиш керак. Жониворларга вахшиёна муносабатга, жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши, ушбу муаммони хал этувчи биринчи ва мухим қадамлардан бири бўлар эди. Ушбу қонун ёрдамида жониворлар химоячилари, хайвонларни жавобгарликсиз қийнайдиган ёки азоблайдиган баъзи инсоний унсурларни қонуний харакатга келтирувчи босим кучига эга бўлишар эди. Яна ушбу қонун, ўзбек халқининг минталитети айниқса, мусулмончиликка тўғри келмайдиган, баъзи одоб ахлоқ муаммоларига таъсир қилар эди – бу ерда, корея қахвахоналарида итларни ейишни ва хозирги замонавий жамият яраси – кучук жанглари хақида сўз юритилмоқда. Охирги икки мавзу юзасидан алохида тадқиқотлар олиб бориш мумкин – бу кўплаб мамлакатлар муаммосидир. Аммо, кўпчилик давлатларда итларни ейиш ва кучук жанглари ноқонуний ва қонун тақиби остида, афсуски бизнинг мамлакатда бу хол гуллаб яшнамоқда. Лекин, инсон дўстларини ейиш бизга тўғри келмайди ва бу бизнинг миллий урф – одат эмас. Бундай шармандали холлар мавжуд экан, қандай қилиб баркамол авлод хақида сўз юритиш мумкин?

Менинг фикримча бизнинг мамлакатимизда жониворларга нисбатан инсонийлик муносабати ва бошпанасиз хайвонлар муаммосининг одамийлик ечими чораларини қандай қилиб, умуман олганда реал холда қўллаш мумкин?

1. Мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда болаларда табиатга ҳамда атрофимиздаги жониворларга нисбатан одамийлик ва жавобгарлик хиссини уйғотиш мақсадида одоб ахлоқ ишларини кучайтириш, уларга нима яхши ва нима ёмонлигини уқтириш;

2. Хайрия ташкилотлари ва жониворлар хуқуқларини химояловчи жамиятлар тузилишини қўллаб қувватлаш. Уларга бошпанасиз хайвонлар учун давлат ва хусусий бошпаналар яратишда қўлдан келганча харакат ва ёрдам қилиш;

3. Махалла комитетларида ветеринария шифохоналари ходимлари кўмагида зоттор бўлмаган хайвонлар эгалари орасида, жониворларни стериллаш ва контрацепциялаш зарурлиги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, яхшиси зоттор бўлмаган уй хайвонларини мажбурий стериллашни жорий этиш. Бош тортилган холларда эса маъмурий жарима солиш;

4. Кўчаларга жониворлар болалари ва уларнинг ўзларини ташлашга қарши маъмурий жазо (жарима) чораларини жорий этиш;

5. Фақатгина аниқ қутириш касаллиги аломатлари бўлган жониворларни тутиш ва (одамийлик нуқтаи назарида) улардан фориғ бўлиш;

6. Ветеринария шифохоналарига туманлар бўйлаб зоттор бўлмаган уй хайвонлари мавжуд оилаларни назоратга олишни ва оилавий шароити оғир оилалар ва пенсионерларга далда сифатида жонворларни уйларда стериллаш ва эмлашга кўмаклашишни мажбурий жорий этиш; (?)

7. Ветеринария шифохоналарига туманлар бўйлаб, хеч булмаганда йилда икки маротаба бошпанасиз жониворларнинг жинсий овини тўхтатадиган махсус препаратлар билан эмлаш ёки бошпанасиз жониворларни стериллаш бўйича жойларга чиқувчи махсус жамоаларни тузишни мажбурий жорий этиш;

8. Давлат ветиринария шифохоналарида тақиқланган моддалар ва захарлар орқали жониворларни вахшиёна ўлдиришларини тақиқлаш, Халқаро ветеринарлар ассоциацияси томонидан қабул қилинган ва мақулланган усуллар орқали касал ва қари жониворларни ухлатишни жорий қилиш.

Ва нихоят, Ўзбекистон Республикаси ЖКга жониворларга вахшиёна муносабатга, жиноий жавобгарлик тўғрисидаги моддани қўшиш мухим ва ўз вақтида қўйилган қадам бўлади.

Бу барча чоралар тўлиқ ҳал қилмасада шаҳар атрофидаги бошпанасиз жониворлар сонини сезиларли даражада камайтиради.

Хайвонларга инсонпарварлик муносабати муаммолари – бу шунчаки кучуклар ва мушуклар муаммоси эмаслигини давлат ҳам, жамият ҳам тушуниши керак, бу жамиятнинг маънавий юксалиш муаммосидир. Бу маънавий уйғониш – одамийликни ҳис қилиш ва унга эришиш йўлидаги бўғимлардан биридир.

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Qayog'dan topdiz bu maqolani,bu hammasi o'z fikriz bo'lmasa kerak.Bizni Mustaqil davlatimiz hali yosh,siz aytayotgan davlatlarni tashkil bo'lganiga nechi yil bo'ldi shu haqida oylab ko'ring.Hozircha hamma bola-chaqani o'qitay,uy-joy qilay degan vazifalar bilan band.Siz aytgan masalalarga ham navbat kelib qolar,musilmonchilik sekin-asta deyilganku,kutib turing hali sichqon-mushuklarga ham albatta yaxshi kunlar keladi. :rolleyes:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хурматли Homo Sapiens! Сиз жуда хам актуал муаммони кутариб чикибсиз. Лекин биз форумдошлардан нима хизмат? Балки узингиз бошчилигингизда уюшиб бирон бир жониворларни химоя килиш нодавлат ташкилотини тузармиз???

Шундан сунг, конуний равишда узингиз белгилаб утган пунктлар буйича иш олиб боришни бошлардик.

 

Qayog'dan topdiz bu maqolani,bu hammasi o'z fikriz bo'lmasa kerak.Bizni Mustaqil davlatimiz hali yosh,siz aytayotgan davlatlarni tashkil bo'lganiga nechi yil bo'ldi shu haqida oylab ko'ring.Hozircha hamma bola-chaqani o'qitay,uy-joy qilay degan vazifalar bilan band.Siz aytgan masalalarga ham navbat kelib qolar,musilmonchilik sekin-asta deyilganku,kutib turing hali sichqon-mushuklarga ham albatta yaxshi kunlar keladi. :rolleyes:

Маколани ким езганлигини сизга нима ахамияти бор? Энг асосийси, муаммо мавжуд! Бола чакани укитиб, уй-жой килгунингизча жониворлар кирилиб улиб кетаверадими?!!

Edited by ne_geroy
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Маколани ким езганлигини сизга нима ахамияти бор? Энг асосийси, муаммо мавжуд! Бола чакани укитиб, уй-жой килгунингизча жониворлар кирилиб улиб кетаверадими?!!

 

Yoq nega endi yashasin,masalan bizni cherdakni tagida katta-katta mushuklar tirikchiligini qilib yurishibdi,hammasi semizgina.Bundan xulosa qilish mumkin hayot yaxshi. :rolleyes:

Bitta qoshnim bir kunu nolib qoldi,shunday mushuklardan biri xolodilnigini ochib go'shtini olib qochishibdi,yana bitta qo'shnim bunga javoban mani xolodilnigimdan baliqni opqochdi deb.

Manam o'lib ketishsin demadim,ularni ham Alloh yaratgan,navbat kep qolar dedim. :P

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бахтиера, маколани яна бир марта укиб чикинг! Муаллиф жуда хам жиддий муаммони кутарган! Бу хазил мавзу эмас!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now
Sign in to follow this  
Followers 0

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.