Samigo

Форум қоидаларини янги ўзбек тилидаги тахрири мухокамаси

14 posts in this topic

Подкорректированный вариант правил форума на узбекском практически идентичны правилам на русском. Обратите пожалуйста внимание на выделенные слова, предложении, они с всплывающими подсказками, возможно надо ещё подкорректировать.

 

 

tforum.uz форумнинг умумий қоидалари

 

Форумлар ва қўшимча форумлар қоидалари мазкур форумнинг умумий қоидаларига тўлдириш (қўшимча) ҳисобланади.

Форум қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар “Форум муҳокамаси” форумида ёки эълонлар орқали етказилади ва ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига фақат форум маъмурияти эга.

Форум қоидаларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, улар эълон қилинган вақтдан кучга киради.

Мазкур қоидаларда бирор бир сабаб билан акс этилмаган ҳолатлар бўйича ечим, форум маъмурияти ихтиёрида қолади.

Форум қоидаларни билмаслик жавобгарлиқдан озод этмайди.

 

 

1. Рўйхатдан ўтиш.

 

1.1. Рўйхатдан ўтган форум аъзосининг электрон почта манзили фаол бўлиши лозим. Агар Сиз шахсиятингиз дахлсизлигини сақлашни маъқул кўрсангиз, у ҳолда манзилингизни кўрсатилишини таъқиқлашингиз мумкин, форум маъмурияти кўрсатилган маълумотлар махфийлигини сақлашга кафолат беради. Маъмурият умумий тавсифдаги эълонларни тарқатиш мақсадида (икки ойда бир марта, истисно ҳолларда –кўпроқ) иштирокчилар e-mailига хабарлар юбориш ҳуқуқига эга.

1.2. Ҳар қандай йўл билан ҳақиқий IP-манзилни яшириш таъқиқланади.

1.3. Маъносиз никнеймлар (масалан, ҳарф ва рақамлар кетма-кетлиги)ни рўйхатдан ўтказиш таъқиқланади. Агар форум Маъмурияти томонидан таъқиқланган никнеймингиз Сизга маълум бўлган маънони билдирса, форум Маъмуриятига никнеймингизни маъноси ва тегишли изоҳлар билан хабар юборинг. Шунингдек, никнеймларда беадаб сўзлар, e-mail манзиллари ва ҳоказолардан фойдаланиш ман этилади. Иштирокчи веб-сайт ёки ташкилот номидан иштирок этаётган тақдирдагина, у мазкур ташкилот веб-сайт манзиллари ёки ташкилот номларидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳолда иштирокчи Маъмуриятга мазкур никнейм ҳақидаги изоҳни ёзиши лозим. Никнейм сифатида ўз исмингиздан фойдалашингиз мумкин – бу Сизнинг ҳуқуқингиз.

1.4. Икки ва ундан ортиқ маротабта рўйхатдан ўтиш (икки ёки ундан ортиқ аккаунтларни рўйхатдан ўтказиш ва бошқалар фойдаланишига тўсқинлик қилиш мақсадида никларни ўзлаштириш) ман этилади. Шунингдек мавжуд бўлган (визуал жиҳатдан ўхшаш, кўриниши бир бирига яқин бўлган) исмларни қайта рўйхатдан ўтказиш ман этилади. Ушбу ҳолатларга йўл қўйган форум иштирокчилари аниқланади ва харакатлари чекланади.

1.5. Фойдаланувчига у ўзи кўрсатган ном билан ва қисқартирмаган ҳолда мурожаат қилинади. Фойдаланувчининг номи бошқа тилларда ёзилган бўлса транслитерациядан фойдаланиш мумкин, масалан: VITUS - Витус, Zvonok – Звонок, лекин бу ҳолатда гап ким тўғрисида бораётганлиги тушунарли бўлиши ва мурожаат ҳақоратга айланмаслиги лозим

1.6. Конференцияда бирорта постингга эга бўлмаган, бир ой давомида фаол бўлмаган иштирокчи аккаунти форум рўйхатидан олиб ташланади ва никнейм рўйхатдан ўтказиш учун бўшатилади.

1.7. Форум Маъмурияти форум яхлитлиги ва иштирокчиларининг ҳавфсизлиги учун, хамда спам тарқатилган холларда, форумнинг ҳар қандай иштирокчиси харакатларини чеклаши ва ҳатто аккаунтининг ўчирилиши хақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

 

2. Хабарлар ва янги мавзулар.

 

2.1. Янги мавзуни очишдан олдин у тегишли йўналишдаги форумда очилаётганлигига ишонч ҳосил қилинг.

2.2. Турли форумларда бир хил мавзуларни очиш ман этилади ва бу спам деб баҳоланади. Агар Сиз адашиб, мавзуга тааллуқли бўлмаган форумда мавзу очган бўлсангиз, уни бошқа форумда қайта очманг – бу флуд сифатида баҳоланиши мумкин. Форум Маъмурияти билан боғланиш саҳифасидан фойдаланган ҳолда муаммони тушунтиринг – маъмур ёки модератор мавзуни керакли форумга кўчиради.

2.3. Янги мавзу очишдан олдин мазкур (ўхшаш) мавзу яқин орада муҳокама этилмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун форум ички қидирувидан фойдаланишингиз мумкин.

2.4. Мавзуни аниқ номлашингиз лозим. “Қутқаринг”, “Ёрдам беринг”, “Савол” .... каби қисқа ёки фақат смайликлар, тиниш белгиларидан иборат сарлавҳалардан фойдаланиш ман этилади.

2.5. Тўлиқ ёки қисман бош ҳарфлардан таркиб топган сарлавҳалардан фойдаланиш ман этилади, қисқартма сўзлар (абревиатуралар) бундан мустасно. Шунингдек хабарлар матнида тўлиқ бош ҳарфлар билан ёзилган матндан фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ.

2.6. Хабар матни ва сарлавҳаларда ҳаддан ташқари кўп тиниш белгиларидан фойдаланиш, шу жумладан смайликлар ва ҳиссиётларни ифодалашда ҳам ман этилади. Кетма-кет қўйилган учтадан ортиқ бир хил тиниш белгилар ёки смайликлар – ҳаддан ортиқ ишлатилган деб баҳоланади.

2.7. Форум иштирокчилари ҳамда бошқа шахсларга туҳмат қилиш таъқиқланади. Шунингдек, ҳақорат, оддий, ниқобланган ва беадаб сўзлар орқали, дўқ пўписа қилиш, ёки реал ҳаётда жазолаш билан қўрқитиш тақиқланади. Форумда ҳар қандай кўринишдаги муросасизлик ҳоллари таъқиқланади. Муросасизлик тушунчаси остида иштирокчиларнинг диний ёки динсилик туйғуларини, миллий қадриятлари, ирқи, касби, ёши, бўйи, вазни, жинсини камситиш ҳолатлари тушунилади.

2.8. Ҳар қандай кўринишдаги иғво, сохта ахборот, тасдиқланмаган ва/ёки текширилмаган миш-мишлар, хамда нуфузли ахборот манбааларига йўналиш (ссылка) кўрсатмасдан маълумот тарқатиш қатъиян ман этилади. Нуфузли ахборот манбаалари деганда, Ўзбекистон Респубикаси қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган ва фаолият кўрсатаётган ахборот ресурслари тушунилади.

2.9. Динний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғоялари, бузғунчилик ёки фуқароларни зўравонлик билан кўчиришга қаратилган даъватлардан иборат бўлган ёки аҳоли ўртасида саросима ўйғотишга қаратилган материалларни тарқатиш қатъиян ман этилади.

2.10. Форумда низоли ҳолатларни қўзғатишга мақсадида иғволи мулоҳазалар юритиш, аввалдан сохта ва иғво маълумотларни муҳокама қилиш, хамда ҳақорат қилиш ва камситиш мақсадида ном, исм, фамилия ёки аниқ иборалардан билиб туриб нотўғри фойдаланиш қатъиян ман этилади.

2.11. Амалдаги давлат тузилмасини ноконституцион ўзгартиришга, ҳукуматни қўлга олишга, қонуний равишда сайланган ёки тайинланган ҳукумат вакилларини четлатишга, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Ўзбекистон Республикаси конституциясига зид равишда ўзгартиришга даъват этиш қатъиян тақиқланади.

2.12. Мавзуларни қайта очиш ва хабарларни қайта ёзиш, форум маъмуриятига бўйсунмаслик ёки мазкур форум қоидалари билан таъқиқланган бошқа ҳаракатлар кўринишида форум фаолиятини бузиш ва форум фаолиятига тўсқинлик қилиш қатъиян таъқиқланади.

2.13. Қонунчиликка мувофиқ фаолияти чекланган сайтларга йўналишлар (ссылкалар) тарқатиш ва бу сайтларда берилган маълумотларни жойлаштириш қатъиян ман этилади.

2.14. Давлат ҳукумати ва бошқарув органларининг ҳар қандай ҳаракатларини ғаразлик билан муҳокама қилиш қатъиян ман этилади.

2.15. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига бўйсунмасликка чақирувчи ҳар қандай кўринишдаги даъватлар қатъиян таъқиқланади.

2.16. Иштирокчиларнинг шахсий ҳаётига тегишли маълумотларни, шахсий ёки оилавий сирларини иштирокчининг розилигисиз Форумда тарқатиш ман этилади.

2.17. Кряклар, программалар серия рақамларини ёки бузилган дастурларни, фильмлар, мусиқа ва ҳоказоларни жойлаштириш таъқиқланади.

2.18. Муҳокамада мавзудан четлашманг. Форум иштирокчиларида қизиқиш ўйғотмаган хабарларни такрорламанг ёки сунъий равишда мавзуни қайта кўтарманг.

2.19. Суҳбатдошингизнинг хамма гапларини цитатада келтирмасликни тавсия этамиз. Суҳбатдошингиз ёзган матннинг фақат жавобингизга тегишли қисмини цитатада келтиринг. Ёзган матнингиз ҳажми умумий хабарнинг 30%идан кам бўлмаслиги лозим.

2.20.Форумдан бошқа иштирокчиларни қизиқтирмайдиган шахсий масаладаги хабарлар учун фойдаланманг. Бу мақсадлар учун электрон почта ёки форум шахсий почта қутисидан фойдаланинг.

2.21. Форумда мулоқот тили, давлат тилидаги махсус бўлинмадан ташқари рус тили ҳисобланади. Хабарларни Форумнинг бошқа иштирокчиларига тушунарли тарзда ёзинг.

2.22. Агар мавзу муайян ахборот жавобини талаб этса – оффтоп қилиш ман этилади. “Менинг ҳабарим йўқ”, “Мен индамаганим маъқул ” деб жавоб бериш, фақат смайликлар ёки +1 ва ҳ.к. рақамлар ва шу тарздаги хабарлар таъқиқланади.

2.23. Беҳаё фотосуратлар, порнография ва қонунчилик билан таъқиқланган бошқа материалларни жойлаштириш ман этилади.

2.24. Форумда бир-бирига “сен” деб мурожаат қилиш таъқиқланмаган. Бу суҳбатдошга нисбатан ҳурматсизлик ёки хуш кўрмаслик белгиси эмас. Форумнинг ўзбек тилидаги бўлимида “сиз” деб мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлган ҳолда, “сен” деб мурожаат қилиш ҳам иштирокчиларнинг ўзаро лаёқатларига боғлиқ.

2.25. Форумлар функциси матннинг умумий кўринишини (ўлчами, қалинлиги, ранги ва ҳ.к.) ўзгартириш имконини беради. Бироқ бу ўзингизни қанчалик ғайриоддий эканлигингизни кўрсатиш учун барча хабарларингизни сариқ рангдаги қалин шрифт билан ёзишингиз мумкинлигини англатмайди. Матннинг стандарт услубини ўзгартириш муҳим бўлган вазиятларда ва Сиз ўз хабарингизда нимадир ажратиб кўрсатмоқчи бўлганингизда рухсат этилади. Бу имкониятни суистеъмол қилиш ман этилади.

 

 

3. Реклама ва бошқа сайтларга йўналишлар.

 

3.1. Форум қоидалари билан рухсат этилмаган бўлса, ҳар қандай эълонларни ҳамда реклама ва бошқа тижорат эълонларини жойлаштириш ман этилади. Эълонларингизни www.torg.uz да жойлаштиришингиз мумкин.

3.2. Жорий форум мавзусига тааллуқли бўлмаган сайтларни тарғиб қилиш таъқиқланади.

3.3. Реферал йўналишларни жойлаштириш ман этилади.

3.4. Тижорат мақсадида эмас, балки танишиб чиқиш (ахборот манбаи, қизиқ мақола ва ҳ.к.) мақсадида йўналиш беришга рухсат этилади. Йўналиш берганда уни албатта номланг ва йўналиш олиб борадиган манзил тўғрисида қисқача изоҳ беринг.

3.5. Имзоларда йўналишлардан йирик бўлмаган шрифтда ва эътиборни жалб қиладиган график тасвирларсиз фойдаланишга рухсат берилади.

3.6. “Қаранг”, “Қизиқ”, “Кулгули” каби иборалар билан чегараланманг, бу ҳолат хабарингиз реклама ва спам сифатида баҳоланишига ва бу билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаришига сабаб бўлиши мумкин!

 

4. Форумларни модерациялаш ва маъмурият билан алоқа

 

4.1. Маъмур фақатгина форумнинг дастлабки цензурасиз жорий назоратини амалга оширади, шу сабабли у аниқ бир хабарларнинг шакли ва мазмуни учун жавобгар эмас. Эълон қилинган ахборотларнинг ҳаққонийлигига постларнинг муаллифлари жавобгардирлар.

4.2. Маъмурият, Модераторлар ва Форум Иштирокчиларини ҳақорат қилиш қатъиян ман этилади. Маъмурият вакиллари (модераторлар, маъмурлар) билан уларнинг ҳаракаилари юзасидан баҳслашиш таъқиқланади.

4.3. Форумларни модерациялаш бўйича барча саволлар, таклифлар, тақризлар ва апелляциялар жамоат форумларида эмас, балки фақат модераторга (администраторга) хабар бериш саҳифаси орқали билдириш билан амалга оширилади.

Агар Сизда бошқа иштирокчиларда қизиқиш ўйғотиши мумкин бўлган, модерациялаш билан боғлиқ умумий саволлар бўлса, уларни Форум муҳокамаси форумида ёзишингиз ва муҳокама қилишингиз мумкин.

4.4. Иштирокчи модератор номига юборган хат ёки хабарларида қуйидагилар кўрсатиши лозим:

4.4.1.Агар хатда аниқ иштирокчига нисбатан чоралар кўриш тўғрисида гап борса, унинг Никнейми ва профайлига йўналиш,;

4.4.2. Агар хабар шикоят ёки модератор эътиборини аниқ бир хабарга қаратиш мақсадида бўлса, мавзу (хабар)га йўналиш,;

4.4.3. Хабар Форумга киришингизга чеклашга тааллуқли бўлса, унда логин, никнейм, электрон почта манзили ва ташқи IP манзил.

4.5. Юқорида айтилган маълумотлар кўрсатилмаган тақдирда, хат ва хабарлар форум маъмурияти томонидан кўриб чиқилмайди.

4.6. Электрон почта орқали йўлланган, матнида маъмуриятни хақоратловчи ва беадаб иборалар мавжуд бўлган хат ва хабарлар кўриб чиқилмайди, бундай хат ва хабарлар муаллифларига нисбатан эса, маъмуриятга кўрсатилган ҳурматсизликлари учун чоралар кўрилиши мумкин.

4.7. Одатда маъмурият, сўровлар тўғри ва аниқ тузилган бўлса ва ушбу қоидаларни бузмаса иштирокчилар билан ёзма мулоқотга киришади, бироқ маъмурият қуйидагиларга мажбур эмас:

4.7.1. Маъмурият номига келган барча хатларга жавоб бериш. Масалан: Қоидаларда ўз аксини топган ёки жавоби равшан бўлган саволлар эътиборсиз қолдирилади;

4.7.2. Қай тарзда бўлмасин, ўз ҳаракатларини асослашга, изоҳлашга.

4.8. Маъмурият қуйидаги хуқуқларни ўзида қолдиради:

4.8.1. Ҳар қандай хабар, мавзуларни ўчириш ва таҳрирлаш, мавзу ва форумлар бўйича бошқа харакатларни огоҳлантиришсиз амалга ошириш;

4.8.2. Форум иштирокчиларини огоҳлантириш ва зарурат туғилганда, изоҳсиз, форумга киришларини чеклаш.

4.9. Модератор ўз ваколатларини суистеъмол қилиш, ваколатларидан шахсий ғарази йўлида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Маъмурият ваколатларини суистеъмол қилгани модераторга нисбатан, бошқа форум иштирокчиларига кўрилгани каби чора кўриш ҳуқуқига эга.

 

 

Шу ерда мухокама қилсак. Нима дейсизлар?

 

Хар бир фикрни иложи борича, алохида-алохида пост билан киритсак, мухокама қилиш осонроқ бўлади. Кейин, Устоз хамма фикрларимизни хисобга олиб якуний вариантини тайёрлайдилар? Нима дейсизлар?

Edited by Samigo
1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Форумлар ва қўшимча форумлар қоидалари мазкур форумнинг умумий қоидаларига тўлдириш (қўшимча) ҳисобланади.

Менимча:

Форум = Умумий форум

Подфорум = Ички форум

доп. форум = қўшимча форум

деб келишиб олинишини глоссарийда келишиб олинса тушунарли бўлар эди.

 

қўшимчалар киритиш ҳуқуқига фақат форум маъмурияти эга.

вариант: "фақат форум маъмурияти қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга."

сабаби: - Ўзбек тилида гапда эга биринчи ёзилади.

 

Мазкур қоидаларда бирор бир сабаб билан акс этилмаган ҳолатлар бўйича ечим, форум маъмурияти ихтиёрида қолади.

Сабаблар унчалик кўп эмас. Улардан асосийси, бу холат хақида қўшимча киритиш ўша вақтда хисобга олинмаган бўлиши мумкин. Ёки бу холат кам учраганлиги учун, қоидаларда буни кўрсатиш шарт эмас бўлиши мумкин. Ёуи холат ечими шунчалик оддийки, буни ечими фақат бир хил бўлади ва қоидага киритилмаган бўлса хам хамма шундай "ёзилмаган қоида"га амал қилиши керак.

 

 

 

Форум қоидаларни билмаслик жавобгарлиқдан озод этмайди.

Шу жойини "Форум қоидаларни билмаслик, бунга амал қилиш кераклигидан озод этмайди." деган маъқулмикан? "жавобгарлик" сўзи жуда қўпол чиқаяпти.

 

 

Агар Сиз шахсиятингиз дахлсизлигини сақлашни маъқул кўрсангиз, у ҳолда манзилингизни кўрсатилишини таъқиқлашингиз мумкин, форум маъмурияти кўрсатилган маълумотлар махфийлигини сақлашга кафолат беради.

Манзилми ёки электрон манзилми?

 

 

Никнейм сифатида ўз исмингиздан фойдалашингиз мумкин – бу Сизнинг ҳуқуқингиз.

вариант: хохишингиз, ихтиёрингиз.

ёки: "Никнейм сифатида ўз исмингиздан фойдалашингиз тақиқланмайди."

 

1.4. Икки ва ундан ортиқ маротабта рўйхатдан ўтиш (икки ёки ундан ортиқ аккаунтларни ...

т - қайдан келиб қолди экан? :)

 

Ушбу ҳолатларга йўл қўйган форум иштирокчилари аниқланади ва харакатлари чекланади.

Вариант: - аникланган тақдирда ундан фойдаланиш чегараланилади. Яъни, никнейм ёпиб қўйилади.

 

1.5. Фойдаланувчига у ўзи кўрсатган ном билан ва қисқартирмаган ҳолда мурожаат қилинади.

қисқартирилмаган - деса китобийроқ бўлади. (мен масалан, "қисқартмаган" дейман ;) )

 

2.1. Янги мавзуни очишдан олдин у тегишли йўналишдаги форумда очилаётганлигига ишонч ҳосил қилинг.

олдиндан кейин вергул бўлиши керак.

Edited by Samigo
1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Цитата купайиб кетибди. :p

Агар Сиз адашиб, мавзуга тааллуқли бўлмаган форумда мавзу очган бўлсангиз, уни бошқа ...

Адашмасам, "таълуқли"

 

2.6. Хабар матни ва сарлавҳаларда ҳаддан ташқари кўп тиниш белгиларидан фойдаланиш, шу жумладан смайликлар ва ҳиссиётларни ифодалашда ҳам ман этилади.

Мен тушунмадим...

Балки, "...ифодалашда ишлатиш ҳам..." деб қўшимча қилиш керакдир?

 

2.7. Форум иштирокчилари ҳамда бошқа шахсларга туҳмат қилиш таъқиқланади.

"ёки"

 

...Муросасизлик тушунчаси остида иштирокчиларнинг диний ёки динсилик туйғуларини, миллий қадриятлари, ирқи, касби, ёши, бўйи, вазни, жинсини камситиш ҳолатлари тушунилади.

Шу ерга "ва бошқа томонлари" деб қўшилса қандай бўлади?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Нима дейсизлар?

Шунинг учун таҳрирни муҳокамага ташладим, кўпчилик кўрса, камчиликларини топиш ва бартараф қилиш осонроқ бўлади.

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Было использовано слово "Ҳавола", я сменил на "йўналиш"

"Ҳавола" тўғрироқ бўлади. ИМХО.

 

 

ПиСи: Қолганини кейин ўқийман. Бошқаларни фикрларини кутамиз...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Менимча:

Бу фикрларга салкам бутунлай қўшиламан.

Адашмасам, "таълуқли"

Адашдингиз, таалуқли. :p

 

"Ҳавола" тўғрироқ бўлади. ИМХО.

Ҳавола - ихтиёрига бериш, ўз майлига топшириш каби маъноларни билдиради.

Йўналиш бериш - йўллаш, жўнатиш.

Ссылка - ссылаться, ссылать туда то. Значить, тоже самое что и йўналиш бериш.

Кстати, тоже ИМХО.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Адашдингиз, таалуқли. :p

хар қалай битта харф ортиқча эди. ;)

Ҳавола - ихтиёрига бериш, ўз майлига топшириш каби маъноларни билдиради.

Йўналиш бериш - йўллаш, жўнатиш.

Ссылка - ссылаться, ссылать туда то. Значить, тоже самое что и йўналиш бериш.

Кстати, тоже ИМХО.

Ҳавола - янги сўз. Сиз айтган сўз билан ононим холос. Тирнет пайдо бўганидан кейин пайдо бўлган. Ссилкани кўрсатиш учун. :D

 

Аслида, менга қолса, "кўрсаткич" деб номлар эдим.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

хар қалай битта харф ортиқча эди. ;)

Ортиқчамас ака.

Ҳавола - янги сўз.

Унда узр, биринчи марта эшитишим.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ортиқчамас ака.

тааллуқли

таълуқли

таалуқли

9 билан 8 тенг эмас!

Унда узр, биринчи марта эшитишим.

Мен хам. ;) Edited by Samigo
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Жаноблар, форумнинг бошка жойларида хам мавзуларни очилишига рухсат берилган. Шу мавзу "Обсуждение Форума" га кучирилса яхши буларди. Уша жойга мос келади.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Жаноблар, форумнинг бошка жойларида хам мавзуларни очилишига рухсат берилган. Шу мавзу "Обсуждение Форума" га кучирилса яхши буларди. Уша жойга мос келади.

Ўзбекча-я?

Яхши бўларди...

Модераторлар нима деса - шу.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Модераторлар нима деса - шу.

Torg.uz дан рухсат олинди.

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Зўр-ку! :palcy:

Унда модераторларга айтиб, ўша ерга олиб ўтиш керак.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

9 билан 8 тенг эмас!

Ҳа энди ачепаткагаям придраться қилаверманг ака, бу технический хато. :unsure:

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.