Sign in to follow this  
Followers 0
Дацент

Қизлар ва йигитлар..

3 posts in this topic

   Хозирги кунда қизлар орасида табақаланиш анча илдамлаб кетганлиги ҳам миллатимизнинг оғриқли нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда. Кийиниш борасида ҳам харажатлар борасида ҳам.... Кимдир "обед" учун олиб келган 5000 пулидан иқтисод қилиб 3000гини қайтариб олиб кетса, кимдур 50 000 пулни менсимай ишлатиб юборади. Мактабнинг юқори синфларида ва коллжларда ўқийдиган қизларнинг кўпчилиги кўйлак тугмачасини кўкрагини ярми кўринадиган даражада очиб юриши хам "мода"га кириб қолган. Супо кийинадиган қизларнинг устидан кулишларичи? Сағал уринганроқ кийим кийиб келган қизларнику умуман ёнларига яқинлаштиришмайди. Йигитларни ўзларига қаратишга уринишларини айтмайсизми? "Парк" ва хиёбонлардаги холатларчи? Ахир улар хали гўдакку?... Авваллари йигитлар қизларни ўраган бўлса хозир қизлар йигитларни ўраяпти. Бундай тарбияни улар қаердан олишяпти? Замонавий сериаллар сабаб эмасмикин бунга? Йигитчаларни эса парвойи фалак..... Пули бор қизларни топиб, пули учун "юришади".... Яна автобусдаги холат: фалончи қиз  фалон нарса килишни боплайди, тугунчи қиз тугун нарсани зўр эплайди.... Бири мақтаниб қолди- Сарвиноз мени йўқотиб қўймаслик учун нима десам хаммасига тайёр, Айтганимни қилади. Секиииин йигтчани гапга солдим: Уларнинг қайси бирига уйланасан - десам - икковига хам уйланмайман, оғайниларим у қизлани нимала қиганини билишадию, манга унақа қизла керемас, битта узоқроқ қариндошим бор ўшанга уйланаман - дейди. У қизлани тақдири нима бўлади десам мани нима ишим бор? Ўзи танлаган йўли шуку. дейди. Жахлим чиқди, лекин сездирмадим. Барака топгур, сен хозир бу гапларни гапиряпсан лекин шу чоғда опанг, синглинг ёки сени уйингни бўлажак маликаси яъни бўлажак турмуш ўртоғинг сенга ўхшаган кимнидур йўқотмаслик учун нималарга тайёрлиги хақида ўйламаётганлига кафолатинг борми?

   Хуллас калом хозир бу ёзувларни ўқиётган хамма ўз фикрини билдирсин. Миллатимиз шаънини сақлаш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда. Хурматли болажонлар, йигит ва қизлар, биз катталар кетар чоғимизда дунёни кимнинг қўлига ташлаб кетишимизни билиб хотиржам кетишни хохлаганимиздек, сизлар ҳам миллатимиз шаънини, келажагини ва тинчлигини ўзингиз қолдирадиган авлод учун авайланг, ас ранг. Хамма ўзидан колдирадиган авлодни тоза, бақувват, виждонли ва ғурури ўзидан олдин юрадиган бўлишини хохласа керак. Сабр билан ўқиганингиз учун хаммага рахмат!

Edited by Дацент
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бировга акл ургатишдан олдин, "дАцент" сузи канака езилишини урганиб олиш тоза савоб иш булармиди? :crazy:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites
1 час назад, DOS сказал:

Бировга акл ургатишдан олдин, "дАцент" сузи канака езилишини урганиб олиш тоза савоб иш булармиди? :crazy:

Кўп сайтларда "Доцент" ники банд бўлганлиги учун "Дацент" деб ёзишга қарор қилганман. Хотирам сааал чаторо, маъзур тутасиз хурматли ДОС. Бир жойда О бир жойда А ишлатсам қайси сайтда қайси бири билан регится қиганимни эслаб қололмайман :) Бошида роса қийналганман. :) Ахамият берганингиз учун рахмат :) Биринчи "танбех"ни бундан 5-6 йил аввал беришган. Сиз "иккинчи" бўлдингиз.  Лекин мени оғринтирган нарса шу бўлдики  асосий мавзу қолиб "руль"ни бошқаёққа буришингиз.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now
Sign in to follow this  
Followers 0

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.