не герой

Гап сотар

3 438 posts in this topic

Эркаклар колар кариб,

Агар аел булмаса...!

Ажойиб!

Edited by B e n o m
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Эскироқ бўлсаям, гапни латифадан бошлай. Эр хотинидан тугмасини қадаб беришни сўрабди. “Вой-вўй, биз — аёллар бўлмасак, ҳатто ўз тугмаларингни ҳам қадай олмайсизлар!” “Э, сиз — аёллар бўлмаганингизда, бизга тугмачанинг ҳам кераги бўлмасди”, дея жавоб қайтарибди эр. Ҳа, бу гапга қўшилмасдан илож йўқ. Аммо ҳозир гап бу ҳақда эмас. Биз — эркаклар аёллардан нима исташимиз... Майли буям тор доирада муҳокама қилинадиган гап. Аёллар биз – аҳли эркакдан нимани истайди? Келинг, шу ҳақда бир “ғийбатлашайлик”!..

Аёлларга раҳбар бўлсангиз...

Бордию, бу ишни уддалай олсангиз, сиздек раҳбарга беш кетдим. Лекин бу ишнинг ҳам қийин томонлари бор. Шарқ донишмандлари ҳам хотин зотидан хўп куйишганми, дейман, аёлнинг макри қирқта туяни радикулит қилишига кафолат беришган. Тасаввур қилинг, қирқта аёл ишлайдиган корхонанинг бошлиғисиз! Демак, (хўш, қирқта қирқ 1600 бўлади шекилли) сизга ҳавас қилиб бўлмайди. Борингки, шу қирқта аёлнинг ўнтаси кетворган соҳибжамол бўлсин! Энди чиройли аёл чиройидан қандай фойдаланишни ҳам яхши билади, қоқиндиқ! Ҳали униси келиб, чиройли табассуми билан маошини оширишингизни сўраб турса! Ҳали буниси меҳнат таътилига чиққанига тўрт ой тўлмасдан яна ғамза билан таътил тилаб турса! Ҳарқалай раҳбар зотига осон эмас. Чунки унинг қўлида ишлайдиган аёллар (ҳаммаси эмас) албатта унга ёққиси келади. Бирига яхши гапириб, хушомад қила бошласангиз, иккинчиси “чақиб” олиш учун “заҳар” тўплашга киришади.

Э, хуллас, бунақа раҳбарларга тўзим берсин!

«Севишга эҳтиёт бўл, укажон!»

Ҳа, укагинам, севиб қолдингми? Баттар бўл, демоқчи эдиму, ўзимнинг ҳам ёшлигим эсимга тушиб, раҳмим келди. Авваламбор, севишдан олдин дўппини четга қўйиб (ўзи умрингда дўппи кийганмисан?) бир ўйлаб кўриш керак эди. “Хўш, бу қизнинг ўзи менга қиё боқармикан? Соғ бошимга сақич ёпиштирмаяпманми? Қанақа қиз ўзи бу? Мендан аввал нечтасини илинтиргану нечтасига илинган”?

Майли, бу саволларга аллақачон “отвечать” қилдинг ҳам дейлик. Хўш, бу ёғига нима қиласан? Ростдан шу қизнинг аравасига тушдингми, энди фақат у ёқтирган қўшиқни хиргойи қилишинг шарт, укагинам. Кинога кираман, дедими, опкирасан! Концертга тушаман дедими, йўқ деёлмайсан! (айниқса, Озодбекнинг концертига тушаман, деб қолса борми?) Бизнинг давримиздаги қизлар жа содда эди, битта китоб билан алдаб кетаверардинг, энди... майли кайфиятинг тушмасин! Бошга тушганни кўз кўради укагинам! Лекин ростдан ҳам шу қизга уйланмоқчи бўлсанг, ҳозирдан жиловни бериб қўйма! Кейин бизга ўхшаб... майли, ҳасратнинг пайти эмас.

Эрни эр қилувчилар

Ана энди ҳақиқий суҳбатдошни топганга ўхшайман. Э, биродар, аҳволингизни тушуниб турибман.

Кун тартибингизни айтмасангиз ҳам биламан. Сизнинг ҳаракатингизга қараб, соатни тўғирлаб қўйса ҳам бўлади. Уйдан бир пайтда чиқиб, бир пайтда қайтасиз! Маош-ку чўнтакка тушмай туриб, хотин аканинг сандиғига тушади. Яширманг, ҳар кун эрталаб “зоти олиялари” тутқазган чойчақа баъзан тушликка ҳам етмайди. Ҳамкасблар “обед”га чақирганда, “эрталаб, тўйдан роса ош еган эканман, иштаҳам йўқ” деб қутуласиз.

Сизга нима ҳам дердим? Хотинларга қўйиб берсангиз, нималарни хоҳлашмайди. Баъзан ўзингизга ҳам қараб қўйинг, ғаниматмиз ахир, биродар!

Қизинг Простите, никогда больше материться не буду!, қирга кетар!

Эҳ, акагинам, акагинам! Қизингиз бўй етиб қолганини эшигингиздан совчи аримай қолганидан кейин билдингизми? Ҳа, аввало отангизга раҳмат! Иккита қиз чиқарган жаннати бўлади, деб рост айтишган. Тушунаман, эртага қизингиз кўнглингизни ҳувиллатиб, бошқа уйга қараб қанот қоқади. Фақат кўнглингизни эмас, уйингизни ҳам “қоқлаб” кетади, ишонаверинг! Қиз чиқарганга қирқ йил тегма, деб тўғри айтишган. Ҳозир неччи ёшдасиз? Эллик? Демак, тўқсонгача сизга тегиб бўлмайди. Ана ундан кейин тегсаям, думалаб тушадиган ҳолга кеп қоласиз ўзи!

Энди қизи борнинг нози бор-да! Тўғрироғи, қизнинг нозини кўтаришга мажбурсиз. Тўйгача, қашлашга тирноғингиз қолмайди, бу аниқ. Тўйдан кейин ҳам, жондан азиз қизингизнинг “тили узун” бўлиши учун топганингизни “қуда тараф”га узатишга мажбурсиз.

Нима ҳам дердим, бу жуда нозик масала! Қаранг-да, яна ўзингиз биласиз!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бу - аёллар ҳақида эркакча ғийбат :D

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хувиллаб колар дуне,

Агар аел булмаса.

Рустам Хамроқуловни шунга ўхшаган шеъри бор эди.

Баъзи жойларини эсайман:

 

...

 

Болаларинг бирга бўлса хам

Хотин ўрнин босолмас бир дам

Қовоғингдан қор ёғар ошнам

Уйда агар хотин бўлмаса

 

...

Пиёлангда совиб қолар чой

Йўқотгандай бўласан чирой

Уйда агар хотин бўлмаса

 

...

Хаётингни машъали ўқи

Уйда доим аёллар бўлсин

Уйда мангу келинлар бўлсин!

 

---

Ким эсай олади?

 

Битта версиясида: "уйда агар нанай-най-на-най" деб айтган эди...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Аёлларимиз соғ-омон бўлишсин... Ҳазиллашиб гапирамиз сизлар тўғрингизда, юракка яқин олманглар. Бошқа кимга ҳам ҳаддимиз сиғарди...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ана, охийри менга "қизил карточка" кўрсатди хотин акам, компьютерни бўшатишим керакмиш. Ҳаммага хайрли кеч! Яна бир бор узр. Хотин акам энди "Зомби" ўйнармушлар

"Зомби"лар тугадими дейман?
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Э салом хаммага! Буларкану, озгина бумаганимга шунча гап сотиб кетибсилами? Калей булди? Биттаси кириб хаммани астагфируллога утказиб кетибдими.. :biggrin: Юрак хам бор эканда.. :p Майли, хазилни хам меъери яхши..

Чойхонани совитиб куйдик, хаммани хаелида 8-март тушкунлиги бошландими дейман?? :icon_eek:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

хаммани хаелида 8-март тушкунлиги бошландими дейман

Астағфирилло денг, нафасиззи ел олсин! Айтманг бунақа гапларни халойиқни қўрқитиб! :D

 

"Зомби"лар тугадими дейман?

Скоро хотин акамни ўзлариям зомбига айланмасалар бўлгани! Ўйин бошланса ёнида подсказка қиладиган 3 та ёрдамчисиям ҳозиру-нозир бўлади. Ҳаммаси мониторга кўзини пахтаси чиқиб кетар даражада термулишади! :D ана шу 4 кишилик зомби командаси келса мен жойни бўшатиб бермай иложим йўқ

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ха майли айтмасам айтмай..негадир ахли форум бугун камнамо? :wacko2:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

негадир ахли форум бугун камнамо?

ўзларидан сўрасак, ўзингиз онда-сонда кириб турасизу аҳли форумдан гила қиласиз

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

ўзларидан сўрасак, ўзингиз онда-сонда кириб турасизу аҳли форумдан гила қиласиз

:biggrin:

Йуге, худони берган куни форумдаману!!!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

бирровчи артисларга ухшисиз :icon_eek: :acute:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

200 грамм гап сотинглар бундоғ!

Масалан, мани ҳозир қотиб ичгим келяпти, лекин бутилкадош тополмаяпман :unsure:

 

Бугун негадир ярам қайта тилиниб, раҳматли дадамни эсладим. Мени уйимга тез-тез келиб заказной яримтага "грузить" қилишни яхши кўрардилар, ота-ўғил маишат қилардик, сигарет чекиииб, нарда ўйнаб ҳазил-ҳузул қилардик. Фақат нотўғри тушунманглар, дадам ҳар қаерда ҳар ким билан ичмасдилар, ичгилари келса меникига келардилар. Мени энди ҳеч ким мени "грузить" қилмай қўйди, ўша пайтларни эслаб ҳозир негадир қотиб ичгим келяпти

 

Желаюший борми?

 

бирровчи артисларга ухшисиз

Орамизда артистлар ҳам борми?! :blink:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

кейинги хафтага бутилкадош булишим мумкин

Бухорога командировкага кетвоман

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

кейинги хафтага бутилкадош булишим мумкин

Бухорога командировкага кетвоман

Гап бўлиши мумкинмас! Аниқроғи, қайси куни келасиз?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

хали куни аник эмас. аник булиши билан...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

хали куни аник эмас. аник булиши билан...

Иби гапаш нес акун :biggrin: Меҳмонимиз бўлинг!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Иби гапаш нес акун

Тнарслейшн плиз :biggrin:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Тнарслейшн плиз :biggrin:

Гап бўлиши мумкин эмас! Агар ичмасангиз, бурнингиздан қуяман - деяптилар :p
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Салом, хорманглар! Химикбой, сафарлар муборак! Беномбой, бутилкадошни юваркансизда энди,,Соглик-саломатлик булса бас :biggrin:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ҳамма аҳли форумни баҳорнинг биринчи илиқ куни билан самимий табриклайман!!!

Худо ҳоҳласа, кўкламга ҳам чиқиб олдик десак ҳам бўлаверади манимча. :)

Қиш ҳақиқий қишлигини кўрсатди лекин!

Edited by B e n o m
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ким билан гаплашсам: "бўлди-э! бизга бўмас экан қиш. Ёзга етмас экан..." дейишяпти :D

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Қаллай бўлопти ишла форумчила?

 

нимага ҳеч ким ёқ, кам кирайкон бўлопсила чёта :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хаммага салом. Биз шу ерга. :rolleyes:

 

Ламер ога тезрок тузалиб сафимизга кушилинг.

Edited by XIMIK
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хаммага салом.

Сизгаям ўша гап!

Биз шу ерга. :rolleyes:

Биз у ерга. ;)

1с ни "ўрганоппан" :D

Ламер ога тезрок тузалиб сафимизга кушилинг.

Нима бўлди? :blink: Бурга тепдими? :facepalme:
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.