не герой

Хикматли су'злар

Хикматли су'злар укиб турасизми?   17 members have voted

  1. 1. Хикматли су'злар укиб турасизми?

    • Ха, улар менинг жону-дилим
      5
    • Хафтада, ойда бир еки бир неча маротаба
      6
    • Камдан-кам
      3
    • Йук, хозирча уларга менинг эхтиежим йук
      1

Please sign in or register to vote in this poll.

78 posts in this topic

Тонгги уйқунинг ризққа таъсири.

 

Сохр ал-Ғомидий ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳим, умматимнинг барвақт (қилган ишлари)да барака бергин!” деб дуо қилдилар. У зот қўшинни бирон жойга жўнатмоқчи бўлсалар, куннинг аввалида жўнатар эдилар”. Сохр тижоратчи киши эди. У ҳам тижорат карвонини куннинг аввалида жўнатар эди. Натижада унинг мол-дунёси кўпайиб, бойиб кетди (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, имом Аҳмад, имом Табароний, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да ривоят қилган. Ибн Можа Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан қилган ривоятда: “Эй Аллоҳим, умматимнинг пайшанба кунги барвақт (қилган ишлар)ида барака бергин!” дейилган).

___

 

Туларок - бу ерда

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ҳурматли форумдошлар, бир масалада маслаҳат сўрасам.

Ўғлим 2 синфда ўқиган пайтда эди, бир қўшним ҳовлида юрган болаларга насиҳат қилибди. Гапини охирида "намоз ўқинглар, бўш пайтларинг масжидга чиқинглар" дебди. Бир куни қарасам ўғлим тайёргарлик кўряпти. Қеёққа десам, "Масжидга, намоз ўқишга" деди. Мен: "Ўғлим, ундан кўра дарсингни қил, китобингни ўқи. Аввал илм ол, масжидга боришни кейин ўрганасан" деб юбормадим.

Менинг фикрим, Пайғамбаримиз (С.А.В)нинг "Бешикдан қабргача илм изла" деган ҳадислари бор. Болани намоз ўқиганидан кўра илм ўргангани маъқул, илмини қойиллатсин, кейин марҳамат.

Сизлар нима дейсизлар, шу йўл тўғрими?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Сиз жуда нотугри йул тутгансиз, Ламер. Углингиз яхшиликни бир эшитгандаёк кабул килибди, сиз эса уни бундан кайтарибсиз. Энди 2 ракат тавба намозини укиб, Аллохга тавба килиб куйинг.

Сиз юкорида келтириб утган "Бешикдан қабргача илм изла" деган ҳадиси шарифда эса Пайгамбаримиз (С.А.В)диний илмларни назарда тутганлар. Диний илмлар эса бу - Куръон илми, хадис илми, фикх илми ва хоказолардир. Ана шу илмларни узлаштирган инсонни Аллох дунё ва охиратда юкори мартабаларга кутаришни ваъда килган, бунга Куръондаги "Билгувчи инсон билан илмсиз омийлар тенг булурми? Йук, асло!" ояти хужжатдир.

Аллох барчаларимизни хидоят килсин.

Тавфик Аллохдандир.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Сиз юкорида келтириб утган "Бешикдан қабргача илм изла" деган ҳадиси шарифда эса Пайгамбаримиз (С.А.В)диний илмларни назарда тутганлар. Диний илмлар эса бу - Куръон илми, хадис илми, фикх илми ва хоказолардир. Ана шу илмларни узлаштирган инсонни Аллох дунё ва охиратда юкори мартабаларга кутаришни ваъда килган, бунга Куръондаги "Билгувчи инсон билан илмсиз омийлар тенг булурми? Йук, асло!" ояти хужжатдир.

Аллох барчаларимизни хидоят килсин.

Тавфик Аллохдандир.

Негадир "Бешикдан қабргача илм изла" дейилганда мен диний ва дунёвий илмларни бирдек тушунаман.

Дунёвий илмларни билмай туриб диний илмларни ўрганиб бўлмайди, оддий ўқиш ёзишнинг ўзи ҳам диний ҳам дунёвий билимларнинг дебочаси саналади. Демакки "Бешикдан қабргача илм" изламоқ-бу диний ва дунёвий билимларни бирдек эгалламоқдур.

Islom.uzдан:

Кези келганда муҳим бир масалани эслаб қўйиш зарур. Ояти карима ва ҳадисларда зикри келган илм ҳақида кишилар ичида тушунмовчиликлар мавжуд. Баъзилар оят ва ҳадисларда зикр этилган илмдан мурод, диний илмлар, дейдилар. Бу нотўғри фикр! Оят ва ҳадисларда зикри келган илм ҳамма фойдали илмларни ўз ичига олади. Диний илмлар албатта биринчи ўринда туради. Аммо, бошқа илмлар кўзда тутилмаган дейишлик мутлақо нотўғридир. Агар фақат диний илмлар кўзда тутилса қайд қилинади. Мисол учун, Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса динда фақиҳ қилиб қўяди, дейилган ҳадис. Шунга ўхшаш бошқа исломий илмлар ҳақида гап кетганда уларнинг номи ва сифати ҳам зикр қилинади.

Шунинг учун ояти карима ва ҳадиси шарифларда зикри келган илмдан мурод барча фойдали илмлар бўлиб, уларга қилинган ваъдаларга иймон ва ихлос билан уринган мўмин-мусулмонлар эришади, дейишимиз тўғри бўлади.

Edited by Lamer
1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Цитатани тугри келтириб утдиз. Сиз форумчиларнинг фикрини сурадингиз, мен фикримни айтдим. Узингиз келтириб утган "Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди", дейилган ҳадис менинг фикримни тугрилигини исботлаб турибди.

Угил хам сизники. Уни кандай хохласангиз шундай тарбиялаб олаверинг, Ламер. Биров биров учун оклов утай олмайдиган КУНда Аллох Таоло хеч бир шак шубхасиз, хар биримизга кайси бирларимиз гузалрок ва Унинг Узига макбул хаётда яшаб утганимизнинг хабарини беради.

Аллох барчаларимизни хидоят килсин.

Тавфик Аллохдандир.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Цитатани тугри келтириб утдиз. Сиз форумчиларнинг фикрини сурадингиз, мен фикримни айтдим. Узингиз келтириб утган "Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди", дейилган ҳадис менинг фикримни тугрилигини исботлаб турибди.

Угил хам сизники. Уни кандай хохласангиз шундай тарбиялаб олаверинг, Ламер. Биров биров учун оклов утай олмайдиган КУНда Аллох Таоло хеч бир шак шубхасиз, хар биримизга кайси бирларимиз гузалрок ва Унинг Узига макбул хаётда яшаб утганимизнинг хабарини беради.

Аллох барчаларимизни хидоят килсин.

Тавфик Аллохдандир.

Мен ўзим кутмаган фикрга дуч келганимдан сўнг интернетда излаб шу гапларни ўқидим, бу жумлани келтиришим бекоргамас. Дунёвий билимсиз диний билимга етишиб бўлмайди деб ўйлайман. Балким адашаётгандирман, лекин фақат намоз ўқиш билан илм кишиси бўлиб қололмайди. Дунёвий билимни ўргансин, талшаб қўймасин, ана ундан кейин диний илмларни ўрганишини ўзим талаб қиламан. Сизнинг фикрингиз учун раҳмат, бу фикрлар фарзанд тарбияси ҳақидаги тушунчаларимга қўшимча тарзда жуда фойда.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Дунёвий билимсиз диний билимга етишиб бўлмайди деб ўйлайман. Балким адашаётгандирман, лекин фақат намоз ўқиш билан илм кишиси бўлиб қололмайди. Дунёвий билимни ўргансин, талшаб қўймасин, ана ундан кейин диний илмларни ўрганишини ўзим талаб қиламан.

Хеч хам адашаётганингиз йўк! Тўппа тўғри қилгансиз!

Динда хеч қачон билим ажратиб кўрсатилган эмас!

Бола олдин асосийсини, яъни мактаб программасига киритилган дарсларни ўрганиши керак.

Агар вақтим ортиб қолса, унда диний билимларни хам ўрганиши мумкин. Лекин мени фикримча фақти ортмаслиги аниқ. Чунки мактаб ёшидаги болага бериладиган нагрузка шундоқ хам жуда катта.

Мени болаларим қурон туширишни, калима қайтаришни билишади. Ўртанчам қизиққани учун эскича ёзувлари ўқишни хам ўрганган. Лекин хеч қайсинисига 5 махал номоз ўқигин деб айтмайман. Агар ўзлари хохласа ўқир, бўлмаса, кейинроқ, вақти кўпроқ бўлганида ўқир.

Асосийси - болага тўғри тарбия бериш керак.

Бола нотўғри ишларни қилмасин, бекор вақт ўтказмасин.

Спорт билан шуғиллансин. Лекин бир кунда камида 2-3 соат ўйнаб ўзи ёқтирган ишини хам қилиши керак.

Бола ўзини эркин сезиши керак!

Бола олим эмас, одам бўлиши керак!

Гапираман десам гап кўп, лекин хаммасини ёзиб бўлмайди...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ўғлим 2 синфда ўқиган пайтда эди, бир қўшним ҳовлида юрган болаларга насиҳат қилибди. Гапини охирида "намоз ўқинглар, бўш пайтларинг масжидга чиқинглар" дебди.

Бир вақтлар бизда хам масжидлар "детский сад" бўлиб кетган эди, шунақа пропаганда натижасида. Ўзингиз биласиз, бида қанақалигини. Хозир мактаблар бунга қарши курашишяпти.

Яқинда сезиб қолдим, хозир тошкентликлар биздан баттар бўлиб кетибди.

Хафа бўлманглар-у, нотўғри бўлса хам бир гапни айтаман.

Буларни кўпчилиги "паказуха" учун масжидга боришади.

Наманганликлар, асосан уйида, бировга гапирмай, ўзи учун ўқишади. Бировга ундан билими кўплигин пеш қилишмайди, ва х.к.

СССР вақтидаям шундай эди, хозир хам шу.

Худди шу фазилатлари учун наманганликларни жуда хурмат қиламан!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Эх, афсуски куп нарсаларни билмайсизларда, дустларим, булмаса намоз хакида бундай енгил-елпи фикрлар билдирмаган булар эдингиз. Майли, Аллох сизу-бизни, хаммамизни хидоят килсин. Тавфик Аллох хузуридандир. У хохлаган бандасини фазлу карами билан тугри йулга бошлайди, хохлаган бандасини эса уз адли билан адашган холича колдиради. Яратган хаммамизга уз фазлини насиб килсин.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Кун жумласи: "Валлоху юхиббул собирин" (Куръон, 3:140), яъниким - "Аллох сабрлиларни яхши куради".

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Assalomu aleykum hurmatli forum ishtirokchilari...Bu forumda man yangiman... Imkon qadar siz bilan o'rtoqlashib birgalikda suhbatlar uyushtiramiz degan umiddaman...Muallif juda yaxshi mavzuni tanlagan ekanlar...Hikmatda hikmat ko'p deyishgani rost... Bu forum juda yaxshi narsade, bir biring bilan fikr almashasan bir biring bilan o'rtoqlashasan... mulohaza yuritasan... Yuqoridagi inimiz aytganlaridek "Olloh sabrlilarni yaxshi ko'radi" Olloh barchamizni o'z panohida asrasin shu mavzuni yanada kenroq yoritishingizni iltimos qilib so'rayman.. E'tiborlaring uchun raxmat!

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ҳадиси шарифларда айниқса қиш кунлари инсонларнинг қалблари юмшашини зикр қилинган:

قلوب ابن آدم تلين في الشتاء، وذلك لأن الله تعالى خلق آدم من طين، والطين يلين في الشتاء

"Одам болаларининг қалблари қишда юмшайди. Шундай, чунки, Аллоҳ толо Одамни тупроқдан яратган. Тупроқ эса қишда юмшайди" (Суютий, "ал-Жомеъ ас-сағир", 3/6149; ал-Муттақий, "Канз ал-уммол", 19/35211).

Демак, қалблар юмшаган кунларда мўъминлар бир-бирларига мулойим бўлишлари, меҳр-шафқат кўрсатишлари, гина-кудуратларни йўқотишлари керак бўларкан. Қиш кунларида қазо ва нафл рўзаларини тутаётганларга ифторлик берилса, ифтор берувчининг савоблари кўпайишига сабаб бўлади. Қиш кечаларида қазо ва нафл намозларни ўқиётган ихлосли мўъмин-мусулмонларга хайр-эҳсонлар бериб, уларнинг кўнгилларини овлаш ҳам хайрли амаллардандир.

Қиш кунларининг кечалари узун бўлгани боис унинг совуғи ва машаққатлари ибодатга кўнгил қўйган мўъминларга баҳор янглиғ ёқимли бўлгусидир:

الشتاء ربيع المؤمن : قصر نهاره فصام ، وطال ليله فقام

"Қиш мўъминнинг баҳоридир. Кундузлари қисқалиги учун рўза тутади, кечалари узун бўлгани учун туриб намоз ўқийди" (Аҳмад, 3/11734; Абу Яъло, 2/1386; Байҳақий, "Шуаб ал-имон", 3/3940).

Демак, қишларни мўъмин-мусулмонлар ғанимат билиб, баҳор янглиғ хушнудлик ила ибодатлар ва хайрли амаллар ила ўтказсалар, қиш қандай ҳам соз ўтарди!

Батафсилрок бу ерда - islom.uz/content/view/3013/137/

 

shu mavzuni yanada kenroq yoritishingizni iltimos qilib so'rayman.. E'tiborlaring uchun raxmat!

Имкон кадар ёритамиз :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ёвузлик нима ёки нега инсоният яралгандан токи шу давргача эзгулик ва ёвузлик ўртасида кураш боради, ёмонликни қандай мавҳ этиш мумкин? Ўз даврининг буюк мутафаккирлари ушбу саволларга жавоб излаганлар ва жумбоқнинг ечимини инсоннинг ўзидан топганлар.

Одамнинг табиатида яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам мавжуд. Агар одам яхшилик йўлини тутса, Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, шайтондан юз ўгиради. Ёмонлик сари юрса, шайтоннинг қули бўлади.

Қуръони Каримга кўра, «Барчалари Аллоҳга қайтгувчилардир»,(Қуръони Карим. Анбиё сураси, 93-оят. Ўзбекча изоҳли таржима. Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур. – Т.: Чўлпон, 1992. – Б. 295. ) яъни ҳамма нарса Аллоҳнинг яратиғи ва ҳамма нарса Унга қайтгувчидир. Румийнинг таъкидлашича, ёвузлик – Аллоҳнинг яратиғи, аниқ мақсад билан оламда ва инсонда мавжуд. Ёвузликнинг мавжудлиги Аллоҳнинг мукаммаллигидандир, яъни ёвузликнинг мавжудлиги Аллоҳнинг чексиз илоҳий қудрати, билими ва яхшиликни намойиш этади.

Ҳадиси қудсийда «Эй одам фарзанди! Албатта мен бир махфий кон эдим, бас, ўзимни ошкор этиб танилайин, деб ирода қилдим ва бутун халқни яратдим» дейилган (Ҳадиси қудсий. – Т.: Мовароуннаҳр, 1992. – Б. 24.). Борлиққа назар ташлаган ҳар бир тафаккур эгаси Аллоҳнинг чексиз қудрати ва тажаллисини кўради. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродасига биноан маълум бир макон ва замонга, шунингдек, маълум шакл (сурат) ва мазмунга (маъно) эга.

Ислом ақидасига кўра, Аллоҳнинг зот ва сифатлари фарқланади, яъни Аллоҳни Аллоҳдан ўзга зот билмайди. Аллоҳнинг сифатлари «Асмои ҳусна»да мужассам. Қуръон оятларида табиат ҳодисалари ва инсон руҳиятининг ботиний жараёнлари илоҳий рамз-ишораларда баён этилган. Унинг моҳиятига етган сари инсон ўзининг табиатнинг бир бўлаги эканлигини англайди ва унга Аллоҳ томон йўл очилади.

Аллоҳнинг «Раҳийм» сифати унинг «Қаҳҳор», «Рофиъ» (улуғловчи) сифати «Ҳафид» (камситувчи), «Мўмийт» (Ўлдиргувчи) сифати «Муҳйи» (тирилтиргувчи), «Муқаддим» (олдинга сурувчи) сифати «Муаххир» (орқага сурувчи), «Аввал» сифати «Охир», «Зоҳир» сифати «Ботин» сифатида намоён бўлади, яъни фақат яхшилик ёхуд фақат ёмонлик бўлса, ҳаётнинг мезони бузилган бўларди. Аллоҳнинг “раҳмоний” ва “қаҳҳорий” исмлари ўртасидаги муносабат яратиқларнинг қарама-қаршилик тартибида рўй беради, қарама-қаршилик орқали нарса-ҳодисалар моҳияти англашилади. Демак, оламдаги мавжуд нарса-ҳодисалар қарама-қаршисига муҳтож, ана шунда улар тушунарли ва аниқ бўлади.

Ҳар бир йўқликда мавжудлик яширинган, ғазабнинг моҳиятида худди оддий чиғаноқ гавҳарни яширганидек шафқат яширинган. Айнан ана шу илоҳий қарама-қаршилик туфайли ҳаёт мавжуд. Уруш ва тинчлик, қўрқув ва нажот, очлик ва тўқлик – булар бири-бирисиз ҳеч бир маънога эга эмас. Шунингдек, яхшилик ҳам ёмонлик бўлмаганда тушунарсиз ва аҳамиятсиз бўларди, ва аксинча.

Мулоҳазаларимиздан аён бўладики, ёмонлик ёхуд ёвузлик инсонга яхшиликни том маънода англашга, ҳар бир нарсада икки жиҳатнинг мавжудлигини тан олишга, ўз моҳиятини теран тушунишга имкон яратади. Шу маънода ёмонлик яхшиликни англаш учун хизмат қилади.

Ўз-ўзидан савол туғилади: ёмонликнинг мавжудлиги Аллоҳнинг номукаммаллиги белгисими? Йўқ, аслида ёмонликнинг мавжудлиги Аллоҳнинг ҳақиқий қудратининг тасдиғидир. Оламда мутлақ яхшилик ва мутлақ ёмонлик бўлиши мумкин эмас, ҳамма нарса нисбийликда. Мутлақлик фақат Аллоҳга хос, яъни қарама-қарши кучига эга бўлмаган, Ўзини борлиқда ошкор қилган, барча қарама-қаршиликлар устидан ҳукмрон.

Инсон – ўзида ҳайвоний ва илоҳий сифатларни мужассамлаштирган, Аллоҳнинг «Ўз суратида яратган» яратиғи. Инсонда ақл, нафс, руҳ ўртасида тинимсиз кураш боради. Улардан қай бири устунлиги инсоннинг ўзига боғлиқ. Жумладан, орифлар ўзларидаги илоҳийликка, руҳ тарбиясига эътибор қаратадилар ва руҳ нафс ва ақлдан устунликка эришадилар. Уларда Аллоҳнинг исм ва сифатлари акс этади. Зеро, инсон – юксак сифатларнинг устурлоби, Аллоҳ оятлари, далилларининг кўринишидир:

Одам – устурлоби васфи зотидир,

Васфи одам – мазҳари оётидир.

Ҳар неким инсонда, андин акс этар,

Бўйлаким, ой сувда қалқиб рақс этар. (Мавлоно Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий. Олтинчи китоб / Форсийдан Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол таржимаси. – Т.: «Ал-худо» халқаро нашриёти, 2004. – Б. 278.)

Демак, инсоннинг инсонлиги шундаки, у эришган даражасидан ҳаргиз қаноатланмайди, билим олиш, нафсни енгиш, маънавиятини юксалтиришга интилади. Ахлоқий комиллик ва мусаффоликка эришган инсон янги мақомларга кўтарилади ва Аллоҳнинг маърифат хазинасидан баҳраманд бўлади.

 

© Замирахон ИСҲОҚОВА

докторант-тадқиқотчи

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Аллохим, мен сени етарли йукламасам хам сен мени етарли йуклагин! Аллохим, мен сени етарли эслай олмасам хам сен мени етарли эслагин! Аллохим , мен сени етарли сева олмасам хам сен мени етарли сев! Аллохим, мени ношукрлик килганимни ва гунохкорлигимни курсангда, мени кечиришда давом эт!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Аллохим, мен сени етарли йукламасам хам сен мени етарли йуклагин! Аллохим, мен сени етарли эслай олмасам хам сен мени етарли эслагин! Аллохим , мен сени етарли сева олмасам хам сен мени етарли сев! Аллохим, мени ношукрлик килганимни ва гунохкорлигимни курсангда, мени кечиришда давом эт!

 

Тасаввуфга тортяпти холатиз... ёки ундай эмасми? Агар шундай булса, сизга сабру каноат тилайман!

Edited by margin
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Тасаввуфга тортяпти холатиз... ёки ундай эмасми? Агар шундай булса, сизга сабру каноат тилайман!

Дуоингиздан умидворман...

-1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Дуоингиздан умидворман...

Ахли мухаббатданман денг...)

Бахоуддин Накшбанд хазратларини олдиларига бир инсон келиб: Хазрат, мен гунохкорни дуо килинг, токи Узи яхши курган ва доимо хак йулида юрадиган бандаларидан булсак. Хазрат сурадиларки: Ота-онангиз бормилар? Улар: -Ха борлар. Унда аввал уларнинг дуоларини олинг, сунгра канча дуо булса мана биз дуо килгувчимиз- деб айтдилар.

 

Албатта бу каби улуг инсонлар даражасига етолмасликни тушунган холда, ожизлик билан килган дуоимизнинг бахоси сизнинг ота-онангизнинг дуосидан миллион мартта кучсиз эканлигини билган холда ва мусулмонлар бир-бирларини дуо килганидек албатта дуо киламиз.

 

ЗЫ: Тунда, тахажжудга турганингизда биздек "расво" бандаларни хам эслаб куйинг).

Edited by margin
2

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бахоуддин Накшбанд хазратларини...

Каддасоллоху сиррахул азиз, Аллох у зотнинг сирларини азиз килсин! Сизга хам Аллох доим рахмат назари ила боксин.

 

Хазрат сурадиларки: Ота-онангиз бормилар? Улар: -Ха борлар. Унда аввал уларнинг дуоларини олинг, сунгра канча дуо булса мана биз дуо килгувчимиз- деб айтдилар.

Ох-ох-ох! Жуда нозик жойидан олдилар! Канийди!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Кейинги к,иш балки к,айтмасдир, балки бу бахор хам охиргидир, балки келар ёз хам, балки бу охирги, охирги бу бахор, г'анимат экан савоб к,илиш. Балки бу охирги кундир умрингдаги, охирги бир имкон булиши мумкин хар он, охирги нафас, кимдир улгурмас, охирги бугун булиши мумкин савоб килиш учун.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

ФИКР ВА СЎЗ ЭРКИНЛИГИ ҲАҚҚИ.

Огоҳлантириш!!!

Манбага ссылка берилса етарли, диссертация копипаст қилиш керак эмас!!!

Edited by footmaster
1

Share this post


Link to post
Share on other sites

ФИКР ВА СЎЗ ЭРКИНЛИГИ ҲАҚҚИ

 

Фикр инсон ақлида бўладиган зеҳний амал бўлиб, уни ташқарига чиқариш, бошқаларга билдириш учун сўз ишлатилади. Ҳар бир инсон эркин равишда фикрлаш ва ўзи фикрлаган нарсани эркин равишда сўзлаш имконига эга бўлишини фикр ва сўз эркинлиги ҳаққи дейилади.

Ушбу маънодаги фикр ва сўз эркинлиги ҳозирги вақтдаги барча инсон ҳуқуқлари васиқаларида ва давлатларнинг дастурларида битилгандир.

Ушбу масалани баёнидан олдин фикр ва сўз эркинлиги ҳаққи ва бошқа инсон ҳуқуқлари масаласида Исломий ва ҳозирги васиқалар орасидаги услуб жиҳатидан мавжуд фарқни англаб олмоғимиз керак.

Давоми бу ерда - http://info.islom.uz...271-fikr-va-soz

Edited by ne_geroy
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Абу Муҳаммад Жаъфари Содиқ.

У пайғамбар миллатининг султони, пайғамбарлик нишонининг ҳужжати, садоқатли олим, авлиёлар дилининг меваси, пайғамбарлар саййидининг жигаргўшаси, Ҳазрат Алининг неваралари, пайғамбар ворисининг аввалгиси, ориф ва ошиқ зот - Абу Мухаммад Жаъфари Содиқдирлар.

***

Нақлдурки, халифа Мансур вазирига бир кеча деди:

- Имом Жаъфари Содиқни келтиргин, то уни ўлдирай!

Вазир деди:

- У бир бурчакда ўтириб, узлат ихтиёр қилиб, ҳамиша тоат-ибодатга машғул, қўлини мамлакат ва подшоҳликдан тортган!

Халифа вазиридан ранжиди ва деди:

- Албатта уни чақиргин, ўлдирамиз!

Вазир қанчалик қаршилик қилса-да, фойдаси бўлмади. Охир-оқибат вазир талабни бажариш учун чиқиб кетди.

Халифа Мансур ғуломига (хизматчисига) деди:

- Cодиқ ичкарига киргач, мен кулоҳини бошидан олсам, сен уни ўлдирасан!

Содиқ ичкарига киргач, Мансур тахтидан сакраб туриб, тавозеъ билан уни қарши олиб, тахтига ўтқазиб, ўзи одоб сақлаб турди. Ғуломлар (хизматчилар) таажжубга тушдилар.

Халифа Мансур деди: - Нима ҳожатингиз бор?

Содиқ деди: - Ҳожатим шуки, мени бошқа олдингга таклиф қилмайсан, Аллоҳ тоатига машғул бўлай!

Бас, халифа уни катта иззату икром билан кузатди. Ва дарҳол Мансур ларзага тушиб, беҳуш бўлиб, уч кун, баъзилар айтишича, уч намоз вақти ўзига келмади.

Ўзига келганида ундан сўрадилар:

- Бу нима ҳол?

Халифа деди:

- Содиқ эшикдан кирганида, унинг ёнида ваҳимали аждарҳо бўлиб, унинг даҳшатли гурзиси бор эди. У менга гурзиси билан ўқталиб, ҳол тилида деди: "Агар сен унга озор бергудек бўлсанг, шу билан сени янчаман!". Мен бу аждарҳо ваҳимасидан, нима дейишни билмай, узр сўрадим, ундан сўнг ўзимни билмай, беҳуш бўлдим.

***

Фаридуддин Атторнинг муборак "Тазкират ул-Авлиё" китобларидан. Давоми "скрытый текст" остида.

 

Нақлдурки, Жаъфари Содиқ бир неча муддат хилватда ўтирди. Суфёни Саврий унинг олдига келди.

- Эй Расули Аллоҳ авлоди, Сизнинг насиҳатингиздан халқ маҳрум бўлиб қолди. Нега узлатни ихтиёр қилдингиз? - деди.

У жавоб берди:

- Бу замона фосид бўлиб, мўминлар кўнгли ва эътиқоди ўзгариб кетди. Шу сабабдан узлатни ихтиёр қилдим, буларга насиҳатим кор қилмас!

***

Нақлдурки, Жаъфари Содиқ мавлонолар билан ўтирганида:

- Келинглар, бир-биримизга сўз берайлик, аҳд боғлайлик. Ҳар қайсимизни Аллоҳ мағфират қилса, қиёмат кунида бир-биримизни шафоат қилайлик, - деди.

Улар:

- Эй пайғамбар авлоди, Сизга не ҳожатки, бизнинг шафоатимизга кўз тутарсиз? Сизнинг катта бобонгиз барча ҳалойиқнинг шафоатчисидур, - дейишди.

Жаъфари Содиқ деди:

- Мен қиёмат куни ўзимнинг бу аҳволим билан катта бобомнинг юзларига қандай боқаман?

***

Нақлдурки, бир марта Довуди Тоий ҳазратлари Содиқ олдига келиб, деди:

- Эй Расул авлоди, Аллоҳ таборака ва таоло учун менга насиҳат қилгин, чунки дилим сиёҳ бўлган!

Содиқ деди:

- Эй Сулаймон отаси, сен замона зоҳидисан, сенга менинг насиҳатимнинг ҳожати йўқ!

Довуди Тоий деди:

- Пайғамбар фарзанди, Аллоҳ сени ҳаммадан афзал қилган ва насиҳат қилиш сенга вожибдир!

Деди:

- Эй Сулаймон отаси, мен шундан қўрқаманки, қиёмат куни катта бобом менга танбеҳ бериб: "Аллоҳ иши насаб билан эмас, балки тоат билан битади", дейиши мумкин!

Бу жавобни эшитиб, Довуди Тоий зор-зор йиғлаб, деди:

- Бор Худоё, Жаъфари Содиқ охир замон пайғамбарининг авлоди бўла туриб, шунчалар қўрқиб ҳайрон бўлса, амалу тоатига суяниб Довуднинг ҳоли нима бўлади?

 

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Давоми "скрытый текст" остида.

Edited by Dishenzo
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Эй Инсон боласи! Атрофингдаги дунёда шунчалар кўп оч-яланғоч, майиб-мажруҳ, ногирон ва сендан кўра кўпроқ ёрдамга муҳтож инсонлар борлигини кўра-билиб туриб сен қандай қилиб хотиржам, бахтли яшашинг мумкин?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.